Мақолалар

Татаристон муслималари Қуръонни онлайн ўқишни ўрганадилар

  • Печать

Татаристон муфтияти янги онлайн лойиҳа: "Қуръон ўқишни ўрганиш" аёллар экспресс курсларини бошлади. Бу ҳақда ТР МДБ матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ташаббус кенг миқёсли "Бир кунлик мактаб" лойиҳасининг давоми бўлиб, унда ўқувчилар бир неча дарс давомида Ислом асосларини ва намоз ўқишни ўрганишади.

"Қуръон ўқишни ўрганиш" экспресс курслари кетма-кет учинчи, аммо олдинги икки курслардан фарқли ўлароқ, бу дарслар фақат онлайн режимда ўтказилади. Тингловчиларни қабул қилиш тугалланди: 46 қиз курсларга ёзилди. Экспресс курслар ҳар душанба ва пайшанба кунлари соат 16:00 дан 18:00 гача ўтказилади. Араб алифбоси, мураккаб ҳарфларнинг маҳраж (талаффузи) ва тажвид қоидалари (Қуръонни ўқиш учун махсус қоидалар), Идғом қоидалар гуруҳи, Мад қоидалар гуруҳи, қаттиқ ва юмшоқ ҳарфлар, қоидалар ва тўхташ белгилари бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.