1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

“ОИЛАМ. УЗ” сайтига марҳабо!

Оила – жамиятнинг мустаҳкам қўрғони, унинг барқарорлиги пойдеворидир. Оилада тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат бўлмаса, жамиятда ҳеч қачон бахт-саодат ва хотиржамлик бўлмайди. Айниқса, оилавий қадриятлар қаттиқ синовга учраган ҳозирги замонимизда оиланинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб боряпти.

“Оилам. уз” сайти ҳам оила муаммоларига, унинг миллий ва диний қадриятларига бағишланган ўзбек тилидаги ягона сайтдир. Ушбу сайт шу кунларда янгича шакл ва янгича мазмун билан бойитилган ҳолда ўқувчиларга тақдим этилди.
Мухлисларимизга шуни қувонч билан маълум қилмоқчимизки, эндиликда   русийзабон ўқувчиларимиз учун  ҳам сайтимизда алоҳида хизмати ишга тушди. У ҳам ўзбек тилидаги сайт каби асосан оилаларнинг маънавий-руҳий олами, оила тотувлиги муаммолари, фарзанд тарбияси, эр ва хотиннинг бурч-мажбуриятлари, рўзғор юритиш, замонавийлик, исломий таълим каби кенг мавзуларни қамраб олади.
Сайтимизнинг ҳар иккала қисми ҳам техник ва ташкилий жиҳатдан фойдаланишга қулайлиги, уларда оила ҳаётининг энг майда-чуйдаларигача қамраб олингани, алоҳида қидирув хизмати ташкил этилгани, ҳатто мухлисларнинг диди ва талабига қараб сайтларнинг рангларини ҳам алмаштириш имконияти борлиги билан бошқа сайтлардан фарқланади.
Сайтларимизга ташриф буюринг, ўзингизни қизиқтирган оилавий масалалар ҳақида мақола ва хабарларимиз билан танишинг, улар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг! Оилангиз бахтини камол топтириш йўлида биз билан доимий мулоқотда бўлинг! Сайтларда кўришгунча!

Абу Муслим