Етим қизалоқ
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 21 Июнь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Қизалоқ болалар уйида ота-онасининг юзини ерга қаратмасликка тиришарди. Улғайиб, мактабга боргач ҳам шуни ўйлади. Бир куни унга “ўғри” деб туҳмат қилишганида, энди ўзини ота-онаси ёмон кўриб қолишидан қўрқиб кетди. Йиғлади. Ота-онасига айбсиз эканини айтгиси, уларни жуда кўргиси келарди...
Ахир қизалоқ уларни бирор марта кўрмаганди.
Байрам АЛИ