Саудиялик аёлларга илк бор ҳайдовчилик гувоҳномалари берила бошланди
- Подробности
- Бўлим: Янгиликлар
- Чиққан санаси: 06 Июнь 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Cаудия Арабистонида аёлларнинг автомобиль ҳайдашига тақиқ бекор қилиниши арафасида аёлларга илк бор ҳайдовчилик гувоҳномалари берила бошланди, дея хабар беради Al Jazeera.
Душанба куни йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини маҳаллийларга алмаштиришга бошлади ҳамда 10 нафар саудиялик аёлларга янги намунадаги ҳужжатлар топширилди.
“Алмаштирув жараёни қиролликнинг бир нечта манзилларида олиб борилмоқда ҳамда аёлларнинг автомобиль бошқарувига ўтиришига замин яратилмоқда – бурилувчи фурсат 24 июнь куни содир бўлади”, - дейилади Саудиянинг расмий ахборот агентлигида.
Келаётган ҳафта давомида икки мингдан зиёд аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши режалаштирилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобиль ҳайдашига тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни қирол Салмон 2017 йил сентябрда имзолаган.