Остеохондрозни даволаш мумкинми?

  • Печать

Остеохондроз бу – умуртқанинг кемирчак тўқималарида: умуртқа дисклари, бўғимлар ва пайчаларда ёшга оид ўзгаришлар комплекси. Бундай ўзгаришлар шунингдек, организмаги барча бўғинларида ҳам вужудга келади ва бу, биринчи навбатда, қариш ҳақида далолат беради. Бу «касалликдан» деярли бутун ер шари аҳолиси азият чекади. Асосий фарқлар –  касалланиш соҳаси, аломатлар ифодаланиши, дискларнинг шикастланиш даражаси ва иш лаёқатининг йўқотилишидир.

Остеохондроз, эҳтимол, ёш билан боғлиқ мослашувчанлик йўқотишидан ташқари ўз-ўзидан белгиларга эга эмас. Аломатлар қаттиқ совқотиш, қаттиқ толиқиш, омадсиз тана ҳаракатлари ёки ҳатто стресс билан боғлиқ равишда юзага келадиган шикастланиш ёки яллиғланишда пайдо бўлади. Диск жароҳатланиши турли кўринишда бўлиши мумкин: унинг баландлиги бироз пасайишидан асаб илдизлари ва томирлар сиқиб туриши мумкин бўлган чурра ҳосил бўлишигача. Аломатлар турлича бўлади: белдаги енгил оғриқ ва қўл-оёқ увушиб қолишидан ички органлари функциялари бузилган ҳолда чидаб бўлмаас оғриқларгача. Диск шикастланиши биринчи даражаси доим ҳам аломатлар ифодаланишга мос келмайди: баъзида дисклар ва кемирчак сезиларли лат ейишида одам ўзини нормал ҳис қилади ва ҳатто касаллик ҳақида шубҳа ҳам қилмайди, баъзида эса енгил шикастланиш ҳам кучли оғриқлар чақиради ва беморни бир неча ойга иш лаёқатидан маҳрум қилади. Оғриқнинг акс этиш даражаси жараённинг ўтиб кетганлигидан кўра кўпроқ тўқималар яллиғланиш ва шишиш ҳажмига боғлиқ бўлади.
Кучли оғриқ юзага келганда ва оғриқсизлантирувчи таблеткалар ёрдам бермай қўйганида одам одатда шифокорга мурожаат қилади ва комплексли даволанади, бу яллиғланишга қарши препаратлар, қон-томир воситалари, витаминлар, шунингдек, массаж ва физиотерапевтик даволаш усулларидан иборат бўлади. Тўғри танланган даволашда, соғлом турмуш тарзида ва мос келадиган жисмоний бкламаларда остеохондроз ҳақида узоқ муддатга ёддан чиқариш ва ўзини соғлом ҳис қилиш мумкин. Бироқ агар ҳеч нарса безовта килмай қўйган пайтда текширувдан ўтиб, компьютер томографияси қилдирилса – касаллик ҳеч қаёққа йўқолмаганлиги аниқланади. Эҳтимол, таққослаш натижасида яллиғланиш ва шишиш кичрайиши, умуртқалараро дисклар ҳолати барқарорлашувини аниқлаш мумкин бўлар, лекин пайдо бўлиб улгурган остеохондроз ва умуртқалараро чурранинг тўлиқ йўқолишини эмас.
Худди шу фикр ҳижома билан даволашга ҳам тегишли. Яллиғланиш ўчоғидан қон олдириш шишишни йўқотади, таранглашган мушакларни юмшатади, исталган шикастланишларда регенерация жараёнини ишга туширади. Лекин тез-тез учрайдиган қон олдириш остеохондрозни даволайди деган фикрга зид равишда бундай ҳолат рўй бермайди. Албатта, ҳижома – бир талай таблеткалар ва инъекцияларга, узоқ вақт касалхонада ётишга ажойиб муқобил вариант. Атиги бир нечта процедура барча санаб ўтилган даволаш усулларининг (укол, таблетка, массаж, физиотерапия) ўрнини босади, «соғайиш» ҳам тезроқ рўй беради. Бироқ агар киши умуртқа поғонаси учун элементар эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилмаса, касаллик тез орада қайтади ва такрорий даволаниш курси талаб этилади.
Касаллик ўзини намоён этмаслиги учун меҳнат гигиенаси элементар қоидаларига риоя қилиш лозим: белни эгилган ҳолда ростлаб оғирлик кўтармаслик (фақат оёқларни кериб, турган ҳолда), бел ва оёқларни музлатмаслик, узоқ вақт битта ҳолатда ўтирмаслик, бел мушакларини махсус машқлар ва сузиш орқали мстаҳкамлашга уриниш. Оғриқ юзага келганда ҳижома, рукъя, қиздирувчи суркама мойли яллиғланищга қарши воситалар ёки уларнинг ҳаммаси биргаликда бўлишидан қатъи назар, имкон қадар тезроқ даволанишни бошлаш лозим: ўз вақтида даволаниш тезроқ тикланишга, яллиғланишнинг чуқур илдиз отиши ва сурункали бўлишига имкон бермасликка хизмат қилади.
Остеохондроз ўз-ўзидан касаллик эмаслиги, балки умуртқа поғонасининг ёшга оид хусусияти эканлиги сабабли қандай усул танланмасин, тўлиқ даволанишни кутмаслик керак. Ахир қаришдан бошқа ҳамма касалликка даво борлиги маълум. Лкин шунга қарамай, умуртқа поғонаси имкон қадар узоқ муддат давомида соғлом ва эгилувчан бўлиши, оғримаслиги ўзимизнинг қўлимизда.

Зулфия Хайрутдинова
Абу Муслим таржимаси