1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    VenessaMap 17.02.2018 01:33
    casino games online casino real money slot game casino games real money

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари

Баъзи оилаларда эр-хотин муносабатларининг совиши кузатилади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Ушбу мақоламизда ўша сабабларни, яъни, эркакларнинг ўз аёлидан зерикиши, совишининг баъзи белгиларини ёритишга ҳаракат қилдик. Аёл киши эридаги ўша ўзгаришларни дарров пайқаб, уларни бартараф этиш чорасини кўришга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда бу совиш чуқурлашиб бориб, ўрта бутунлай бузилиши, охир оқибат ўша оила инқирозга юз тутиши мумкин. Шунинг учун аёллар бу борада ҳушёр бўлишлари лозим.
Ўз ўрнида эркаклар ҳам ўз аёлларида қуйида зикр қилинадиган белгилардан бирортасини сезсалар, бу муаммодан қутулиш йўлини излашлари лозим бўлади. Токи оилалар бузилмасин, аксинча, эр-хотин бир-бирига меҳрли, илтифотли бўлиб, оилалари мустаҳкам, турмушлари обод бўлсин. Шундай қилиб, мазкур аломатлар қуйидагилар:

1. Эр аёли билан бирга ўтирганда ҳеч гаплашмай, жим ўтириши.
2. Аёли бирор ишни чиройли қилиб, тезда бажарса ҳам, уни рағбатлантиришга, кўнглини кўтаришга уринмай, бепарво бўлиши.
3. Хотинининг қилган ишларини кўп танқид қилиб, турли айблар топиши.
4. Хотинининг арзимас, кичик хатоларини ҳам катталаштириб гапириши.
5. Хотин ўз ота-онасини кўргани бориб, у ерда узоқ қолиб кетса ҳам парво қилмаслиги.
6. Эр оғайнилари билан кўчага ҳадеб чиқиб кетавериб, ўйида, аёлининг ёнида жуда кам бўлиши.
7. Эр уйида бўлганда ҳам аёли билан гаплашмай, ҳадеб телевизор кўриши ёки компютер ёнида узоқ ўтириб, интернет билан банд бўлиши.
8. Хотинининг сарф-харажатларига пул сарфлашни хоҳламаслиги ёки жуда оз миқдорда сарфлаши.
9. Уйда бўлган кезларда аёлининг юзига ҳеч назар солмаслиги.
10. Хотинига фақат жинсий алоқа вақтидагина эътибор қаратиши.
11. Эр аёлига ўзининг чарчаганлигини, толиққанлигини ҳадеб ошкора айтавериши.
12. Аёлининг берган саволларига жавоб бергиси келмаслиги.

Хўш, эркак нега аёлидан безади? Баъзи эркаклар аёлининг хулқи ёмонлиги учун ёқтирмай қолса, баъзилари аёлидаги жасадий камчиликлар сабабли ёқтирмай қолади. Никоҳдан олдин бўлажак турмуш ўртоғи билан учрашувга чиққанда, қиз унинг кўзига жуда чиройли, тенги йўқ, бир сўз билан айтганда идеал жуфт бўлиб кўринади. Тўй ўтгандан кейин эса, учрашув пайтида сезилмаган ундаги айрим камчиликлар, номутаносибликлар кўзга ташлана бошлайди.
Деярли барча қизлар учрашувга чиққанларида ўзларидаги қусурларини, хулқий камчиликларини яширишади. Комил инсон бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Натижада, тўйдан кейин кўп ўтмай йигит қизнинг асл “юз”ини кўргандан сўнг ундан совий бошлайди. Айрим оилаларда бу совиш ажралиш, талоқ билан ниҳоясига етади. Баъзи эркаклар эса тақдирга тан бериб, ўша жуфтлари билан бир умр чидаб яшашга қарор қилишади.
Хотин ўз эрига унча эътибор бермаслиги, унинг хоҳишлари билан ҳисоблашмаслиги, бўлар-бўлмасга эрини пул сарфлашга мажбур қилиб, уни ноқулай аҳволга солиши, итоатсизлик қилиши ҳам эрнинг совишига сабаб бўлади.
Эр ўз аёлининг кўчаларда, бозорларда юрганида келишган йигитларга бақрайиб, ёмон кўз билан қарашини ёки телевизорда чиқадиган хушбичим, чиройли эркакларга суқланиб назар солиши сезиб қолса ҳам аёлидан кўнгли совиб, ундан бутунлай музлаб қолиши мумкин.
Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, юқорида келтирилган аломатлар аёлда сезилиши, эр аёлидан эмас, аксинча, аёл эридан зериккан, совиган бўлиши мумкин. Шунинг учун мазкур аломатларга эркаклар ҳам эътиборли бўлишлари, хотинларида улардан бирортаси сезилса, дарҳол унинг чорасини ахтаришлари керак. Аёлнинг эридан зерикишига юқоридагидек, учрашган йигити тўйдан кейин у қадар идеал бўлиб чиқмагани, унда ҳам турли камчиликлар, номуносибликлар борлиги сабаб бўлади. Бундан ташқари эр аёлининг ёнида бегона аёл-қизларга тикилиб қараши ҳам аёлининг совишига олиб келади.
Сўзимиз ниҳоясида Аллоҳ таолодан юртимиздаги ҳар бир оила мустаҳкам бўлишини, турмушимиз янада обод, ҳаётимиз бундан ҳам фаровон бўлишини сўраймиз. 

Нозимжон Ҳошимжон

Комментарии   

 
-2 #34 guli sultonova 08.04.2017 08:05
Мени бу маколани укиб 90% фоиз ундан совушимга сабаб бор экан афсус эр булиб хотиндай яшаган эркагим
Цитировать
 
 
+2 #33 Музаффар 08.01.2017 06:43
qoyil gap yo`q
Цитировать
 
 
+1 #32 rano 29.08.2016 00:35
man turmush ortogimi jonimdan ortig kurardim ishonardim kechirardim shularni bilib nima desa buladi xa vaqt utib xotinim mani kechiradi degan xayol bilan kungliga kegan ishni xiyonatini davom ettirmoqda
Цитировать
 
 
-2 #31 awal 15.07.2016 16:02
xuddi wu tepada yozib o'tilgan misolla mani bowimda o'tgan ayrim erkelagayam tegishli hotinga mexr bersa wu mexr dip pulgayam qarashmidi lekin erke kishi shu mexriyam beromidi man o'z hayotimdan afsuslandim lekin hozi iwlab yuribman ajrashganman etibor bitta qizlagamas bollagayam tegiwli
Цитировать
 
 
0 #30 дилафруз 27.06.2016 12:11
Цитирую дилафруз:
:D

O'rtadagi munosabat risoladagiday bo'lishi uchun ikki tomon ham birdayjavobgar nazarimda. :roll:
Цитировать
 
 
0 #29 дилафруз 27.06.2016 12:04
:D
Цитировать
 
 
0 #28 Ахмад 14.02.2016 12:22
Сабр
Цитировать
 
 
0 #27 Ахмад 14.02.2016 10:12
Худди шундай муаммо менда :sigh
Цитировать
 
 
+2 #26 zarina 06.02.2016 00:35
salom xammaga
Цитировать
 
 
+3 #25 Акбар 12.01.2016 17:25
Зеро, оила бошлиғи эркак. Аёл киши юрак билан ўйлаб тил билан жавоб беради, эркак киши эса ақли, тафаккури билан ўйлаб тўғри хулоса чиқаради. Мухтасар, айтганда оиламизни асрайлик, маънавиятимизни асрайлик, биз ғарбнинг ялтироқ ҳаёти ортидаги қора кўланкага ғарқ бўлмайлик. Шарқ – одоб-аҳлоқ, ҳаётий қарашларнинг, юксак инсоний тафаккурнинг бешиги. Биз ким эдик, кимнинг аждоди эдик, шунгна содиқ қолайлик. Фарзандларимизн и ҳаётини бахт кошонасига айлантирайлик. Ҳамманинг ҳаётига яратгандан эзгу ниятлар тилаб қоламан.
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Ҳозир сайтимизда 1308 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam