1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аквариум танлашни биласизми?

Эртак қахрамонлари каби сув ости дунёсига саёхат қилиб, ундаги ранг баранг ва бетакрор жонзотларни томоша қилмоқчи бўлсангиз, уйингизга аквариум ўрнатинг. Ишонаверинг, у сизда катта таасуротлар қолдиради, кайфиятингизни кўтаради ва руҳан ҳордиқ чиқаришингизга ёрдам беради.
Кўпчилик янги ишқибозлар кичкина ҳажмдаги аквариумлардан, баъзилари эса оддий шиша идишлардан фойдаланишади. Албатта бу сизнинг маблағингизни тежаш учун қулай, лекин бундай идишларда жониворлар тўлиқ хаёт кечириб, кўникиб кетолмайди. Бизнинг маслаҳатимиз — хажми 60-70 литрдан кам бўлмаган аквариум ҳарид қилинг. Чунки аквариумнинг ҳажми қанча катта бўлса, унинг ичидаги биологиқ мувозанат шунча тез ўрнатилади ва уни бир маромда сақлаш осон бўлади. 60-70 литр ва ундан зиёд ҳажмли аквариумлардаги ортиқча озуқа қолдиқлари бу мувозанатга катта таъсир қилмайди, кичик ҳажмли аквариумларда эса сувнинг сифати бузилиб, ундаги жонзотлар заҳарланиши мумкин.
Илгари шарсимон аквариумлар ҳам бўлган. Бундай аквариумлар албатта қулай, аммо уларнинг ҳажми 10-15 литрдан ошмайди ва унинг эгилган шиша деворлари ичкаридаги манзарани эгри акс эттиради.
Тўғри тўртбурчакли аквариумлар эса ундаги жонзотларни парвариш қилиш ва пайдо бўлган манзарани роҳатланиб томоша қилиш учун энг қулайдир.
Манзарали кўриниш бобида шишадан ясалган аквариумлар устун туради. Айниқса, 200 литрли ва ундан катта бўлган аквариумлар жуда ажойиб манзара кашф этади. Аммо бундай аквариумларнинг битта камчилиги бор, у ҳам бўлса бироз мўртлигидир. Биргина йўли, уларни иложи борича, текис жойга ўрнатиш керак.

Ҳозир сайтимизда 54 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ