Сайт бўлимлари
“Тамаки чекадиган кишига турмушга чиқиш – мусулмон аёл учун харомдир”
- Подробности
- Бўлим: Таҳлил
- Чиққан санаси: 20 Май 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Жазоирли шайх Абу Абдус Салом: “Тамаки чекадиган кишига турмушга чиқиш – мусулмон аёл учун харомдир” деган фатвони эълон қилди. Ушбу фикр ёшлар орасида бирмунча шов-шув ва кучли эътироз келтириб чиқарди. Бундан ташқари, бир қатор олимлар: “Ислом бўйича никоҳ ўқитиш учун юқоридаги шарт қўшилмаган” дея, ўша олимнинг фикрларига эътироз билдирдилар.
Аслида бу фатво бир муслима қизнинг “ёмон одатлардан бўлмиш тамаки чекиш иллатига йўлиққан йигитга турмушга чиқсам бўладими?” - деган саволига жавоб тариқасида берилган эди. Шайх Абу Абдус Саломнинг жавоби Жазоирнинг “Шарқ” газетасида нашр этилган:
Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам мусулмон аёлнинг иймонли, маданиятли кишига турмушга чиқишлигини буюрганлар. Шояд бундай кишилар совчи қўйсалар, ушбу таклифни қабул қилишлари лозим.
Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Агар сизларга иймони ва хулқ-атвори тўғри келадиган киши уйланишни таклиф қилса, унга турмушга чиқинг.”
Мазкур шайх шу билан бирга, қизнинг “тамаки чекиш” ҳақидаги саволига ҳам “харом” деб жавоб берган. Далил сифатида эса қуйидаги оятларни келтирган:
“Ўз-ўзингизни ўлдирманг (қатл қилманг)! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят).
Аллоҳ азза ва жалла яна бир ояти кариймада бундай марҳамат қилган:
“Аллоҳ йўлида (молларингизни) сарфлангиз! Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади” (Бақара сураси, 195-оят).
Шу билан бирга Шайх Абу Абдус Салом жавоб тариқасида кашанда кишининг нафақат ўзига, балки атрофидагиларга ҳам зарар етказиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтган.
Шу ҳақда (шайх айтиб ўтган) яна бир оятни келтириб ўтайлик:
“Эй мўминлар, ароқ (ақл-хушни маст қиладиган ҳар қандай ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) – шайтон амалидан бўлган ҳаром ишлардир. Бас, нажот топишингиз учун ва абадий ҳаётда жаннатга эришишингиз учун уларнинг барчасидан узоқ бўлингиз!
Шубҳасиз, шайтон ичкилик, қимор ва шу каби харом ишларга чақириш орқали фақатгина ораларингизга буғзу-адоват солишни, ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди! Мазкур ҳаром ишлардан бохабар бўлганингиздан кейин ҳам, шайтоннинг ўз мақсадларига эришмаслиги учун – балки тўхтарсизлар?!”
(Жалолайн тафсири. Моида сураси, 90-91 оятлар.)
Аммо, кўплаб уламолар Шайхнинг ушбу фатвосини маъқуллашмадилар. Масалан: доктор Абдул Ҳалийм Кабх юқоридаги фатвони шарҳлаш мобайнида бундай деди:
“Тамаки чекадиган киши – гуноҳкор бўлади ва бу одатини тарк этиб, тавба қилиши лозим. Лекин, никоҳ шартлари орасида тамаки чекмаслиги керак деган банд йўқ. Ундай бўлса, мисол учун, ғийбат қилувчи киши билан ҳам никоҳдан ўтиш мумкин бўлмасди. Шундай экан, демак Шайх Абу Абдус Саломнинг юқоридаги фатвосини – тамакининг ҳаромлигини таъкидлаш учун эмас, балки насиҳат, тавсия сифатида қабул қилганимиз маъқул.”
Ўз навбатида пойтахтдаги масжидларнинг бирида имом-хатиблик вазифасини бажарувчи Шайх Юсуф бин Ҳалийм ҳам:
“Чекувчи киши билан турмуш қуришга, никоҳдан ўтишга бўлмайди дея фатво бермаслик керак”, - дейди.
Ҳудди шунингдек Шайх Мусо Исмоил ҳам мана шу олимларнинг фикрларини тўғри деб топиб, қуйидаги мулоҳазаларини келтириб ўтади:
“Тамаки чекадиган киши билан турмуш қуриш – жоиз. Бундай киши билан ҳаёт кечириш ёки кечирмаслик эса – албатта, аёл кишинининг ўз ихтиёрида,” – дея хабар беради “Anbacom” сайти.
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 92 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар