“Телевизорни қайтариб бермоқчиман”

  • Печать

Яқинда шаҳримиздаги дўконлардан биридан телевизор харид қилдим. Орадан ўн кунча вақт ўтгач, ўз-ўзидан бузилди. Хариддан сўнг маҳсулотнинг нуқсони аниқланса, қандай йўл тутиш керак?
С.Мардонов, Қарши ш.

Сиз уни сотиб олган дўконингиздан товарни айни шундай маркали товарга алмаштириб бериш, харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш, нуқсонларини бепул бартараф этиш, кўрилган зарарни қоплашни талаб ҳуқуқига эгасиз. Бу учун сиздан касса ёки товар чеки, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишли расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни кўрсатиш талаб этилади.