Кафолат муддати қанча?
- Подробности
- Бўлим: Юридик хизмат
- Чиққан санаси: 23 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Маҳсулот учун кафолат муддати қандай белгиланади?
Х.Расулов, Гулистон ш.
Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Кафолат муддати товар (хизмат)нинг паспортида ёки товарни сотиш ёхуд хизмат кўрсатиш пайтида товар билан биргаликда истеъмолчига бериладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида Шоҳ Жаҳон тайёрлади