Зарар қандай белгиланади?

  • Печать

Одатда, етказилган зарарлар бир неча турга бўлинади. Қандай зарарлар ва уларнинг миқдори Жиноят Кодексида кўрсатилган? Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз.
Т.Расулов, Самарқанд вилояти

•    Кўп бўлмаган зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан 30 бараваригача бўлган зарар;
•    Анча миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган зарар;
•    Кўп миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган зарар;
•    Жуда кўп зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари ва ундан ортиқ бўлган зарардир.

Сарвар Сафаров тайёрлади