1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинглар ва бизга ҳаром едирманглар

Имом Ғаззолийнинг “Иҳё” китобида келтирилишича, салафи солиҳларнинг аёллари эрлари тирикчилик учун чиқиб кетаётсалар уларга насиҳат қилиб айтар эдилар: “Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳаром касбдан бизни таомлантирманглар. Биз очлик ва зарарга сабр қиламиз, лекин дўзахга сабр қила олмаймиз”.
Улуғ тобеин Муҳаммад ибн Сирийн бирор киши билан хайрлашса унга: “Аллоҳдан қўрқ ва ҳалолдан сенга тақдир қилинганини изла. Агар сен уни ҳаромдан олсанг, сенга ўлчаб қўйилганидан ортиғига эга бўлмайсан”, дер эди.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Таҳзибут таҳзиб” асарида келтиришича, зуҳд ва вараъ шайхи Бишр Ҳофий шундай деган: “Ҳалол ейдиган ўн киши бор эди. Уларнинг қоринларига гарчи тупроқ ютсаларда, ундан (ҳалолдан) бошқаси кирмасди. Фузайл ибн Иёз улардандир”.
Матн:
Илм бўстонларида одобни, хилват жойларида унсни, яқийн шуъбаларида ҳаёни, тафаккур водийларида ибратни ва хавф боғларида ҳикматни талаб ҳил.
Сен Аллоҳнинг амрига қарши чиқсанг ҳам У Зотнинг сенга доимий яхшилик ҳилишини, Унинг зикридан юз ўгирсангда, сенга ҳалимлик билан муносабатда бўлиши, Ундан ҳаё қилишинг кам бўлишига қарамай сени сатр қилиши ва Унга муҳтож бўлишинг баробарида Унинг сендан беҳожатлигини бил.
Роббини билган қаерда? Гуноҳидан қўрққан қаерда? Яқинлиги биланхурсанд бўлган қаерда? Унинг зикри билан машғул бўлган қаерда? Ундан узок, бўлишдан кўрққан қаерда? Эй мағрур, У (бандани) кечиради. Сен (ҳаё) пардаларини йиртган ҳолингда Жалил (улуғ Аллоҳ) сени кўрмайдими?!
Шарҳ:
Бу бўстонларнинг бўстони Қуръондир. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Қуръон орифлар бўстонидир. Унда қаерда бўлса ҳам сайр қилинглар”, деган.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 64 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ