Қарз қиёматга қолмасин

  • Печать

Бугун меҳмон айтиб қўйгансиз. Ишдан шошилиб келдингиз, овқатга уннадингиз. Ана холос! Шу ҳам иш бўлдию, туз тугабди. Ғизиллаб дўконга чиқиб келай десангиз, вақтни қизғанасиз. Осони — қўни-қўшнингиз. «Ён қўшни — жон қўшни», «Қийин кунда қўшнидан», деб бежиз айтишмаган машойихлар. Шундай кейин пиёлачани олиб, қўшнининг эшигини қоқасиз…
Насиб бўлса, эртагаёқ олган қарзингизни чиройли қиилб қайтарасиз. Аммо, қўшничилик-да, шу ҳам матоҳ бўптими, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Бу гап ҳам тўғри. Лекин инсонни кичик нарсаларга муносабати унинг катта нарсаларга муносабатини белгилайди. Шундай экан, олган нарсамиз тугмами, туями, нима бўлса ҳам қарз ҳисобланади. Қарзнинг катта-кичиги йўқ.

Раъно РАҲМОНБЕРДИ қизи,
«Руҳ манзаралари» китобидан