Эркаклар ўзи нимани хоҳлашади?

  • Печать

Мусулмон йигит ўзига жуфт излаётганида нималарга аҳамият бериши керак? Қизнинг энг муҳим сифати қайси бўлиши лозим?

Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Чунки, дарҳол пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг диндор аёлни танлаш ҳақидаги тавсиялари ёдимизга келади. Бироқ шу жамият фарзандлари эканмиз унинг бизга аёл ҳақида берган фикрлари бўлажак жуфти ҳалолимиз тўғрисидаги тасаввуримизга ҳам таъсир қилар экан Шунинг учун ҳам аксар эркаклар ўзига жуфти ҳалол танлаётганида Расулуллоҳ (с.а.в.) таълим берган таълимот ҳақида ўйлаш ўрнига ўзларини ўраб турган атроф олами тушунчаларига суянадилар. Яъни, чиройли, гўзал ҳуснга эга бўлганини излашади ва тўғрисини айтсам кўпчиликнинг ҳаёлига ҳам айнан шу нарса келади.

Эҳтимол, сизнинг таъбингиз гўзаллик ҳақидаги умум қабул қилинган меъёрларга мос келавермас, бироқ танлаган одамингиз ташқи кўриниши билан сизга мос келиши ҳам ўта муҳимдир. Афсуски, бу масалада эркаклар нима дейишса ҳам, уларнинг аксари “маълум кўринишга эга” жуфтни ахтаришади.

Балки, бу унчалик ёмон ҳам эмасдир. Аммо бошқа нарсаларни ҳам унутмаслигимиз керак-да! Тасаввур қилинг, эркак кишига ўнта аёлни танлаш ҳуқуқи берилди. У жуфтини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўрсатмаларига биноан танлаши керак бўлади. Умуман олганда у аввал ҳуснига қарайди ва бу нарсани одатий деб қабул қилишимиз керак. Бироқ ундан кейинчи? Ҳуснига маҳлиё бўлганингиздан сўнг, сиз унинг диндорлигига эътиборингизни қаратасизми?

(Кулади). Ҳа, шундай қилади, бу ақлсизлик эмасми, ахир?

(Жавобан кулади). Йўқ, мен бундай ўйламайман. Менга кўра бу табиийдир.  Албатта, диндор қизлар гуруҳидан чиройлисини танлаш  имконини ҳам бериш мумкин. Лекин амалда ҳаётда бундай бўлмаяпти-ку...

Умуман олганда, ҳамма одамлар диндор бўлиши керак. Бироқ, аксар эркаклар чиройли аёлни кўрганида, уни диндор, деб ўзларини ишонтиришади. Агар эркак кишига унинг диндорлиги биринчи ўринда бўлса, у бўлажак аёлга бўлган гўзаллик талабини бироз пасайтиради ёки аёлини келажакда диндор қилишига умид қилади. Яъни, унинг диндорлиги, тақвоси кўзга кўринмас бўлса, сиз уни бор деб ўзингизни ишонтирасизми?

Йўқ, чунки диндорлик доим ҳам билинмайди?

Менимча, бу ерда ҳаммаси гапни қалбан қабул қилишда бўлса керак. Аксар эркаклар нима қилишади? Улар танлаган аёлини ўзларича керакли даражада диндор, унга уйланса бўлаверади, дея ҳисоблашади. Афсуски, кейинчалик уларнинг ҳаётида бўшлик пайдо бўлиши билан ҳамма нарса тугайди. “Унинг қизиқиши, интилиши бор”, дея ўзларига ўзлари айтишади. Бироқ бу сўз ҳеч қандай асосга эга бўлмайди, ўзлари эса ўз ёлғонларига қорилиб қолади.

Сўнг нима бўлади? Улар тарбия билан машғул бўлишадими?
Йўқ деганда шундай қилиши керак. Диндор қиз ўрнига гўзалини танладими, улар ўзлари истаган нарсага етишишди ва энди бундан бу ёғи бирон нарса қилиш керак бўлади. Ҳа, эркаклар тарбияни бошлашади. Улар ачиқ ҳақиқатни қабул қилишга мажбур. Чунки уларнинг ўз хатоларини тан олишларига ғурурлари йўл бермайди.

Эркак киши нимани истайди, деган саволга қайтар эканмиз, унга жавоб тариқасида – ўзига, чиройига қарайдиган, саломатлигини ўйлайдиган ва қандайдир машқларни бажарадиганини исташади. Биз ўзига қарамайдиган аёлни истамаймиз?

Одамларга – эркак ва аёлларга абадийликка, доимийликка интилиш хосдир. Улар ўз ёнида бирга фарзанд тарбиялайдиган, бахтли ва соғлом ҳаёт кечирадиган умр йўлдошини кўришни истайдилар.

Энди сен диндор дегани қандай бўлиши кераклигини билишинг керак. Тўғрисини айтадиган бўлсак, биз унинг қандай бўлишини ҳали билмаймиз.

(Қуйида – аёл кишида нима нарса муҳим эканини очиқ айтадиган эркак билан суҳбат)

Агар шахсан сен ҳақингда айтадиган бўлсак, “диндор” ҳисобланган аёлда энг муҳим нарса нима?

Бу умр йўлдош, дўст-биродар... Расуллуллоҳ (с.а.в.) суннатларидан оғишмай амал қилишга ҳаракат қилаётган одам. Аммо сизлар суннатни бир хил тушуниб, муҳим бўлган нарсаларда бир хил эътиқодда бўлишингиз ҳам шарт. Чунки, ҳаётингиздаги энг муҳим ҳисобланган никоҳ ҳам шу нарсага асосланади-да.

Кўп аёллар ўзларига савол беришади: Эркакларни никоҳдан кейинги жинсий яқинликдан бошқа яна нима хурсанд қилиши мумкин?
Аёл кишилардан эркак олиши мумкин бўлган энг ажойиб нарса бу - унинг холис биродарлиги, содиқликка асосланган дўстлигидир. Бундан ташқари, аёл кишида гўзал хулқ ҳам бўлмоғи керак ва у фарзандларига тўғри тарбия бера олиши лозим. Эркак сифатида мен оиламни боқиш учун дунёга шўнғиб, ишлайман, шунинг учун ҳам мен йўғимда фарзандларимга қараб, уларга яхши тарбия берадиган аёлим бўлиши мен учун жуда катта бахтдир.

“Дўст-биродар” деганда нимани назарда тутяпсиз?
Бу худди бирга ўсган ака ёки сингил каби нарсадир. Яъни, доим ёнингда бўладиган одам. Кимгадир унинг жуфти қилаётган нарсаларни доим ҳам ёқавермаслиги мумкин, лекин шундай бўлса-да, жуфти бўлгани учунгина барибир бундан хурсанд бўлаверади. Масалан, мен уйланишгача кўп нарсалар емаганман, аёлим эса еган ва мен ҳам унга қўшилишга қарор қилдим. Нега энди қўшилмас эканман? Бу энг хурсанд бахш қиладиган нарсалар-ку. Яъни, сен яхши кўрган одам хурсанд бўлган нарса билан сен ҳам хурсанд бўлишингни нимаси ёмон?! Агар бирон бир нарсани муҳаббат билан қилсанг, ҳатто таом тайёрлаш ва уни истеъмол қилиш ҳам катта хурсандчилик келтириши мумкин.

Аёлларнинг шахсий муваффақиятлари ҳақида нима дейсиз?
Эркак учун бу муҳимми? Бунга турли хил жавоб бериш мумкин. Баъзи эркаклар учун аёлларнинг ўзига яраша хусусиятларида усутунлиги керак. Баъзилари эса, аёл кишини назорат қилишни исташади. Баъзилар эса, аёлларида ҳеч қандай интилиш, мақсад бўлишини хоҳлашмайди. Бироқ бу нарсаларнинг барчаси эркак кишининг заифлигидан дарак беради. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) золим бўлмаганлар, уларнинг завжалари серғайрат бўлиб, жуда кўп нарсаларга интилишган. Оиша ва Ҳадича розияллоҳу анҳоларни олиб кўрайлик. Уларда ташаббус ҳам, дадиллик ҳам етарли бўлган. Улар жуда оқила ва тадбирли аёллар эди.

Нега эркакларга кўпроқ нафсониятсиз (амбициясиз) аёллар керак?
Чунки унга кўра бундай аёл доим унинг хизматида бўлиши керак эмиш. Эр аёл учун бошқа ҳаммадан яхши бўлиши керак эмиш. Балки бу нарса унга устунлик, ҳукмронлик ҳиссини берар. Шахсан мен буни тушунмайман.

Уйга келганимда, аёлим уйда бўлиши менга ёқади. Менга ғамхўрлик қилиши ҳам роса ёқади, бу эркак рухиятига жужа катта ижобий таъир кўрсатади. Мен куч ва қудратни ҳис қиламан, аёлим мени танлаганидан, мени севишидан, хурмат қилишидан ва буни очиқчасига кўрсатаётганилан бошим кўкка етади. Бу нарсалар ўзаро муҳаббатнинг кучайишига, никоҳнинг янада мустақҳкам бўлишига катта ҳисса қўшади.

Сенга кўра, унинг ўзи  учун қилаётган нарсалари  эмас, айнан сен учун қилган нарсалари муҳимроқми?

Йўқ, ҳар бу ҳар қайси эркак учун эмас. Баъзилар хотинининг бирор нарсага эришаётганини кўришдан бахтлидирлар, уларни қўллаб-қувватлашга тайёр бўладилар. Айниқса, аёли шуғулланаётган нарса уммат учун фойдали бўлса.

Сен ишдан уйга қайтиб, эшик олдида туриб, нима бўлишини истайсан?
Аксар эркаклар қуйидагича жавоб беради: “Менга у табассум билан кутиб олишива унинг ҳушбўй исини ҳис қилишим ёқади. Мен аёлим чиройли бўлиб юришини ёқтираман. Унинг ҳидларига маҳлиёман. Уйга келиб дам олишни яхши кўраман. Уйга келганимда эса, аёлимнинг Қуръон ўқишини тинглаб янада хурсанд бўламан. Мен унинг ўзига ёққан нарсалари билан шуғулланаётганини кўриб кўзларим қувонади (яъни, уни бахтли қилаётган нарсани кўрганимда хурсанд бўламан).

“Аёллар роли” деган тушунча ҳақида нима дейсиз?
Аксар эркаклар буни таом тайёрлаш ва уй-жойларни тозалашдан иборат деб тушуниб қолишган. Бироқ, ростини айтсам бу қандай маънога эга экани ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Албатта, яхши аёл ширин ва лаззатли таомларни тайёрлайди ва сени рози қилишга ҳаракат қилади. Бу билан аёл киши “ўз жойини топсин” демоқчи эмасман. Мен учун аёл бу кўпроқ умр йўлдошдир. Шахсан мен тайёрлашни ўзим ҳам яхши кўраман. Менга бу жуда ёқади, шунинг учун ҳам таомларни ўзим тайёрлашни истайман.

Сизга кўра аёл кишининг никоҳдаги энг катта хатоси нималардан иборат?
Ўйлашимча, “одамлар хатоси”, хусусан аёлларники ҳам дейишимиз тўғрироқ бўлса керак. Ҳаётимиздаги ўз шеригимиз билан гўёки у билан бир жинсда эканмиз, деб муносабат қила бошлаймиз. Аёл киши эркак каби фикр қилишини эркак киши кутади. Ҳаммага маълумки, аёл киши ўзини танглатишни яхши кўради, эркак эса қарор қабул қилишга моил бўлади. Шунинг учун ҳам эркак киши аёл гапирганда унга маслаҳат беради ва гапларини тўғирлаб туради. Аёл кишига эса, маслаҳатлар керак эмас, улар ўзларини тинглатишни яхши кўрадилар.

Аёллар қандай хатога йўл қўйшади?
Хатолари ўхшашдир. Аёл киши эркакни бошқа аёл деб ўйлай бошлайди, эркак эса, аёлни бошқа эркак каби тасаввур қила бошлайди. Фикримча, биз ўзимиздан ташкил топган жамоаларга кўникиб қолганмиз. Масалан, аёл киши аёллар жамоасида ўзини яхши тутади.

“Аёллар тили” ҳақида нима дейсиз? Унинг нима деётгани муносабатларга таъсир қиладими?
Сўз билан қаттиқ жароҳат етказиш мумкин. Бироқ (кулади), аёллар нима дейиши ҳақида кўпроқ ўйлагани учун уларнинг деганлари чуқур жароҳат етказади. Эркак киши жуда сабрли бўлиши керак, чунки аёл кишини куни билан уйда бўлгани учун жуда қийналган бўлиши ҳам мумкин. Унинг ичида бирон нарса тўлиб-тошиб кетган бўлади. Назаримда аёл киши ўз ишлари билан машғул бўлиши жуда муҳимдир. Бу яхшигина ёрдам беради. Масалан, аёл киши Қуръони каримни ёдлаш билан вақтини ўтказса бўлади. Ёки шунга ўхшаш нарсалар билан машғул бўлгани яхши. Улар ҳам инсон ва улар “тўрт девор” ичида ўтириш учун яралмаган.

Сиз шу нарса аёл кишининг фикрини энг муҳим нарсада жамлайди деб биласизми?
Ҳа, албатта. Аммо, бу аёл кишининг ўзи учун ҳам жуда муҳимдир. У ҳам эркак каби шахс сифатида камолга етиши зарур. Инсон – ижтимоий маҳлуқдир. Бошқа одамлар билан алоқада бўлиш билан ўз эрлари, оиласи билан бўлишида янги нарсаларни ўрганишади. Бироқ, буларнинг ҳаммаси сизнинг тажрибангиз эканини унутманг. Ҳаёт эса, сиз учун билиш учун тажрибалар майдони бўлиши керак.

Манба: OnIslam
Абу Муслим таржимаси

 

Аксар йигитлар уйланаётганида энг аввал нимага эътибор қилади (яъни, реал ҳаётда)


Мол-дунёси
vote

Чиройи, жамоли
vote

Ҳасаб-насаби
vote

Дини-диндорлиги
vote

vote
Total votes: 31
First vote: 17.04.2013
Last vote: 23.08.2021