1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Тадқиқот: Никоҳсиз жинсий алоқа - оддий ҳол (шарманда)

Россиянинг аксар фуқаролари никоҳсиз жинсий алоқаларни номуносиб муносабатлар дея баҳоламас экан. Одоб-ахлоққа оид саволларга жавоб берган россияликларнинг фикрига асосланиб "Левада Маркази" шундай маълумотларни тарқатди.

Сўралганларнинг 58 фоизи никоҳгача жинсий алоқа қилиш мумкин деб, 31 фоизи эса мумкин эмас деб жавоб берган. 11 фоиз россияликлар эса жавоб беришга қийналган.

Сўралганларнинг ярми никоҳидан ташқари, четда ҳам ўйнаши (жинсий алоқалар учун шерик) бўлишни тўғри эмас деган. 34 фоизи эса бу қўрқинчли ҳолат эмас деган. 16 фоизи эса тутган мавқеъларини ҳали аниқ эмас деб жавоб беришган. Яхши ният учун ёлғон ишлатишни 61 фоиз россияликлар мумкин деб жавоб беришган. 26 фоизи эса бундай ёлғонга қарши эканлар.

Муҳаббатсиз жинсий алоқаларга 42 фоиз киши қарши чиққан, 40 фоизи эса розимиз деб жавоб беришган. 18 фоизи жавоб беришга қийналган.

Социологлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, никоҳгача бўлган жинсий алоқа ва никоҳдаги хиёнат ғарбда оила институти емирилишининг асосий сабаби экан. Ҳисоб-китобларга кўра, эркак ва аёллар таҳминан бир хил (пропорция) миқдорда хиёнат қилишаркан.

Бир вақтлар жаҳонга машҳур бўлиб кетган презерватив ишлаб чиқарувчи Durex компанияси эркак ва аёлларнинг садоқатига бағишланган тадқиқот олиб борган. Маълум бўлишича, аёллар ўз эрларидан кўпроқ хиёнат қилишар экан. Бу рақамларда қуйидагича кўриниш олган: хиёнат қилувчиларнинг нисбати аёлларда 40 фоиз ни, эркакларда 34 фоизни ташкил қилган.

Жамиятнинг таназзулга юз тутиш жараёнида танганинг иккинчи тарафи хотин-қизларни озодликка чиқаришдир (эмансипация). Ҳамма вақт аёлларнинг ҳақиқий муваффақият кўрсаткичи унинг оиласи ва бола-чақалари бўлиб келаётган эди. Бироқ ҳозирга келиб аёлларнинг "муваффақияти" у қанчалик беҳаё, уятсиз ва шаҳвоний кўринишда бўлиши ва ҳакозолар билан ўлчанадиган бўлиб қолди.

Файласуф ва психолог Рами Блектнинг таъкидлашича, "озод ва қутулган аёлларга бошқаларнинг фақат раҳми келади, чунки улар умуман олганда ҳеч кимга керак эмаслар... Аёл киши қанчалик шаҳвоний кўринишга эга бўлиши ҳамда иш фаолияти қанчалик муваффақиятли бўлишига қарамасдан у бари бир бахтли бўла олмайди".

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 73 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ