Сайт бўлимлари
Никоҳсиз турмуш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 20 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби, у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда улар фарзанд кўриши мумкин. Дугонам эса никоҳсиз фарзанд кўришни истамайди. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
ЖАВОБ: Ҳозирги кунда иккинчи хотин олаётган эркаклар аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузаётгани, иккинчи хотинликка ёшроғини топиб олиб, у билан бирга бўлиб яшаётгани, аввалги оиласи ва болаларига мутлақо қарамай қўяётгани ва бошқа кўпгина мулоҳазаларни эътиборга олиб, билишимизча, имом домлалар иккинчи никоҳни қилмай туришда якдил иттифоқда бўлишган. Шу гап борлигини камина ходимингиз ҳам эшитгандим. Кўпинча кишиларимиз шариат берган рухсатлардан фойдаланишга жудаям ишқибоз бўлишадию, лекин шариат кўрсатган мажбуриятларни адо этишдан мутлақо бош тортишади. Бу ҳозирги кунда баъзи кишиларнинг хотин устига хотин олиши мисолида ҳам содир бўлаётгани аниқ.
Иккинчи хотинга рухсат бор экан, деб рухсатдан фойдаланишни динга рўкач қилишади. Лекин иккинчи хотин олиш билан боғлиқ бўлган диний мажбуриятларни мутлақо ўйлашмайди. Иккинчи хотин олиш қоидаси деган гап йўқ. Иккинчи хотинга эҳтиёжи тушганда шариат қоидаларига мувофиқ хотинлар ўртасида адолат қилиш шарти билан Аллоҳ таоло рухсат берган. «Иккинчи хотиндан туғилган бола валади зино бўладими?» деганларга никоҳнинг шартларини тўлиқ бажариб, никоҳ боғланган бўлса, валади зино бўлмайди, дейишади. Никоҳсиз алоқадан туғилган бола эса, валади зино бўлади. Чунки унинг дунёга келишига сабаб бўлган эркак ва аёл зино қилган бўлса, улардан туғилган фарзанд шундай деб аталади. Шунинг учун, аёл бўлсин, эркак бўлсин бу каби ҳаром ишлардан сақланиши лозим.
Саволда айтилаётган вазиятда икки тараф катта гуноҳ содир этган. Аёл никоҳсиз фарзанд кўришни истасаю, истамаса, нафсини тийиши керак эди. Улар тезда никоҳдан ўтишлари лозим (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 54 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар