Бундай аёлнинг йўли тўғрими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 20 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Дейлик, ибодатли аёл нафл намоз, рўза ва зикрларни канда этмайди, бироқ эрнинг ҳақларига бепарволик қилади. Бу аёл тутган йўл тўғрими?
ЖАВОБ: Бу аёлнинг тутган йўли хато. У фарз ибодатлардан бошқа вақтларда эрининг ҳаққига риоя этишга буюрилган. Шунинг учун у эрининг рухсатисиз нафл рўза тутолмайди. У олдин эрининг ҳаққини адо этиши керак. Бу ҳам тоат ҳисобланади ва унга ажр олади (Аллоҳ билувчидир).