Қандай кийимда бўлиш мақбул?

  • Печать

Ёлғиз қолганда аёл ёки эркакнинг ўзи хоҳлаганидек кийимда ёки ич кийимда   ўтириши, ухлаши мумкинми? Маҳрамлари (эри, хотини, акаси, укаси, опаси, синглиси) олдида ўтирганда ҳам шундай кийимларда бўлиш мумкинми?

ЖАВОБ: Мусулмон киши ёлғиз бўлганида хоҳлаган кийимини кийиб ўтирса бўлади, фақат тўла яланғочланмаслиги лозим. Чунки атрофида одам бўлмагани билан ҳамиша ҳозиру нозир фаришталар бўлади, энг асосийси у Аллоҳдан ҳаё қилиши зарур. Маҳрамлар олдида ўтирганда эса авратини ёпишга ярайдиган кийимда бўлиши шарт, чунки кийимнинг вазифаси авратни яширишдир. Эслатиб ўтамиз: эркаклар аврати киндик остидан тиззаси кўзигачадир, аёлларники қўл кафти ва юзидан ташқари баданининг ҳамма жой аврат саналади (Аллоҳ билувчидир).