Зинокорлар турмуш қурса, бу уларнинг қилган ишларининг каффорати бўладими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 21 Апрель 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Агар эркак бир аёл билан зино қилса, сўнг унга уйланса, бу уларнинг қилган ишларининг каффорати бўладими?
Жавоб: Йўқ, кейин уйланиш олдин қилган бузуқ ишларининг каффорати бўлмайди. Улар ўзаро турмуш қурадими, йўқми, қилган ишларидан ҳақиқий тавба қилишлари керак. Лекин ҳаромдан чиқиш ниятида бир-бири билан турмуш қуришларига ажр бор.
"Динда саволим бор" китобидан