Кишининг аёли билан иккинчи марта қўшилишидан олдин таҳорат қилиши

  • Печать

Мусулмон киши ўз аёли билан жинсий алоқада бўлиб, бироз муддатдан сўнг яна қўшилишни хоҳласа, у аввал таҳорат олсин. Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қуйидаги ҳадисларига асосланади:
«Сизлардан бирингиз аёли билан қўшилса ва (бир муддатдан) сўнг яна қўшилишни хоҳласа, таҳорат олсин.» (Бошқа ривоятларда: «Намозга таҳорат олганидек таҳорат олсин[1]». «Чунки бу унинг қайтишига куч бағишлайди».[2])

[1] Муслим, Ибн Аби Шайба ва бошқалар ривояти.
[2] Ибн Хузайма ривояти