Ухлашдан олдин ғусл қилиш афзалдир

  • Печать

Нима бўлганда ҳам, ғусл қилиш юқоридаги барча эҳтимоллардан кўра афзалдир. Абдуллоҳ ибн Абу Қайс (р.а) ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

 «Мен Оиша (р.а)дан: «Расулуллоҳ (с.а.в) жанобат ҳолатларида нима қилардилар? Ухлашларидан олдин ғусл қилармидилар ёки ғусл қилмасдан ҳам ухлаганмилар?»,- деб сўрадим. «Набий (с.а.в) буларнинг ҳаммасини қилган. У баъзан ғусл қилиб ухларди, баъзан эса таҳорат қилиб ухларди»,- деб жавоб берди. Мен: «Ишларда енгиллик яратиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!»,- дедим».[1]

[1] Муслим, Аҳмад ва Абу Увона ривояти.