Аёл ҳайз пайтида нималар қилиш мумкин

  • Печать

Аёли ҳайз пайтидалигида эри аёлининг жинсий аъзосидан бошқа барча жойидан лаззат олиши мумкин. Бу ҳақда бир қанча ҳадислар мавжуд:
Биринчи: Анас ибн Молик ривоят этган ҳадис:
«... Қўшилишнинг ўзидан бошқа барча нарсани қилаверинглар».[1]
Иккинчи: Оиша (р.а) ривоят қилади:
«Бизлардан биримиз ҳайз кўрганида, Расулуллоҳ (с.а.в) унга изор (яъни, белдан пастга кийиладиган кийим) кийиб олишини буюрардилар. Сўнг қўшилишдан бошқа барча ишни қилаверардилар».[2]
Учинчи: Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аёлларидан бири ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (с.а.в) ҳайз ҳолатидаги аёлидан бирор нарса хоҳласалар, унинг авратига бирор кийим ташлаб қўярдилар».[3]

[1] Муслим, Абу Увона ва Абу Довуд.
[2] Бухорий, Муслим ва бошқалар.
[3] Абу Довуд ривояти, саҳиҳ.