Келин эркак меҳмонларга хизмат қилиши мумкин

  • Печать
Келин исломий либос кийиб валимада эркак меҳмонларга хизмат қилишида ҳеч қандай кароҳат йўқ.
Исломий либос деганда шариат талаб қилган кийиниш тушунилади. (Шариат талаб қилган аёлларнинг кийиниши қуйидаги 8 шартга тўлиқ жавоб бериши керак:
1. Бадан тўлиқ ўралган бўлиши;
2. Эътибор тортадиган гулли, нақшли, тилло ва кумуш кабилар билан тўқилган ёки тикилган бўлмаслиги;
3. Қалин бўлиши;
4. Аъзоларни билдирадиган даражада тор бўлмаслиги;
5. Атир ёки бошка хушбўй нарсалар сепилмаган бўлиши;
6. Эркакларнинг кийимларига ўхшамаслиги;
7. Кофираларнинг кийимларига ўхшамаслиги;
8. Шуҳрат кийими бўлмаслиги. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бу дунёда шуҳрат кийимини кийган кишига Қиёмат кунида хорлик кийимини кийдиради ва у билан жаҳаннам оловида  ёндирилади» дедилар.[1])
Бу Саҳл ибн Саъд (р.а) ривоят қилган ҳадисга асосланади:

«Абу Усайд Ас-Соидий (р.а) уйланганида Расулуллоҳ (с.а.в)ни ва асҳобларини таклиф қилди. Уларга таом тайёрлаган ва олдиларига олиб келган ёлғиз унинг хотини Умму Усайднинг ўзигина бўлди. У бир кеча олдин тошдан ясалган идишда хурмо ивитиб қўйган эди. Расулуллоҳ (с.а.в) таомни еб бўлганларидан кейин, ўшани сувда эритиб, Расулуллоҳ (с.а.в)га қуйиб узатди».[2]

[1] Абу Довуд ривояти, саҳиҳ ҳадис

[2] Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти.