Йигитларнинг турмуш қуришдан чекиниш сабаблари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кўпчилик мусулмон йигитлари балоғат ёшига етган вақтларида турмуш қуришни кечиктиришади. Бу нарсага баъзан ҳаёт давонининг илк поғонасида, йигитлик кучига тўлган вақтида оғир сарфхаражатлардан қўрққанлари сабаб бўлади. Баъзан эса ўзининг порлоқ келажагини таъминлаб, қадрини баланд ва шаънини олий қилиб берадиган олий ўқув юртларини тамомлаш кераклигини ҳужжат қилишади. Шунга ўхшаш, Аллоҳ қувватламаган тақлид ва одатлар бу нарсага сабаб бўлади.
Ҳозирги вақтда йигитларни турмуш қуриши 30 ёш ёки ундан ҳам кечроққа тўғри келаётганини кузатиш мумкин. 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган оралиқда, йигитлар одобли, покиза бўлса, шаҳват оловида қизиб, кўмирдек ёнади. Қизлар ҳам бу даврни шу аҳволда ўтказади, чунки жинс ҳожати табиий ғариза ҳисобланади. У мулкчилик, ейишичишга бўлган эҳтиёжларга ўхшаш бир ҳистуйғудир. Аммо, йигит ва қиз фосиқ, ахлоқсиз бўлса, келажакда келадиган балоларга бепарво, эътиборсиз бўлади. Зинобузуқликни қилиб, ўз хоҳиш ва шаҳватларини қондиради.