1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Турмуш қуриш инсон наслининг давомийлигини таъминлаш учундир

 

 

 

 Улуғ ва олий Яратувчи инсон зотининг давомийлигини эркак ва аёл жинслари орасида боғлади. Шаҳват ғаризасини қондириш билан насл давомийлигини ҳимоя қилди. Агар ҳар бир эркак ва аёлда аланга олиб турувчи шу шаҳват бўлмаганида, бирон инсон турмуш қуриш ҳақида фикрламас эди. У ҳамма нарсани билиб, ҳаёт давомийлигини таъминлади. Ер юзида солиҳ фарзандлар қолдирадиган эркак ва аёлларни яратди. Инсон насли билан курраи заминни тўлдириб, ҳаёт чархпалаги айланиши учун эркак ва аёлни севги­муҳаббат ришталари билан бир­бирига боғлаб қўйди.