Разиллик ва бузуқликни яхши кўрадиган учинчи тур одамлар
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Шундай кишилар борки, улар аёл билан никоҳланиб, турмуш қуришни хоҳламайди. Бундай инсонлар «маданият»нинг янги йўли разиллик ва фаҳш ишларни бемалол қилса бўлади, деб ўйлашади. Улар ҳаётда ҳайвонга ўхшаб изғиб юради, ўз ғариза ва шаҳватларини фаҳш, разиллик йўли билан қондиришни хоҳлайди. Ҳайвондек чегара ва қонунқоидасиз, жинсий ғаризасини қондириш учун тентираб юради. Қачон шаҳватини қондиргиси келса, бемалол ниятига эришиш ва нафсини қондириш учун бузуқ, гуноҳкор аёлларнинг бағрига ўзини отади. ўарбий дунёқарашдаги «жинс эркинлиги», «кийиниш эркинлиги», «одобдан ташқарига чиқиш эркинлик»ги ҳолатлари биз йигитларни ҳам ўзларига мубтало қиляпти. Бу нарса айни ҳайвонликдир. Шунинг учун ҳам ҳайвонларга ўхшаб ғариза ва шаҳватлари учун яшайдилар Яъни яшаш учун емай, балки ейиш учун яшайдилар), булар ўз ҳолатлари ҳақида шундай сўзлайди:
Дунё ейишичишдур, ухлашдур, албат,
Гарчи булар бўлмаса, бўларди ғурбат.