Никоҳ аҳдининг саҳиҳ бўлиш шартлари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ таоло айтди: «Хожаларнинг изни билан уйланаверинглар» (Нисо сураси, 25-оят).
Никоҳ бошқа аҳдлар каби бир аҳд бўлиб, тарафлар розиликлари, «ийжоб» ва «кабул» сўзи, гувоҳлик ва қиз валийсининг розилигига муҳтож. Унинг кўп ҳукмлари бор: маҳр, нафақа, турар жой каби. Аҳднинг саҳиҳ ва йўли бехатар бўлиши учун мана шу аҳком ва одобларнинг ҳаммаси тўлиқ адо этилиши керак. Никоҳнинг иши улуғ, шаъни жиддийдир. У номус ва шарафга, аниқлик ва наслнасабга тааллуқлидир. Биз, унинг шартлари, ҳукмлари, мустаҳаб ва одоблари хусусида умумий кўрсатмага муҳтожмиз.