Эрнинг хотинидаги ҳақлари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Энди эрнинг хотинидаги ҳақлари хусусида гапириб ўтамиз.
Биринчиси – итоат, яъни аёлнинг эрига яхшилик билан итоат қилиши, унинг буйруғига бўйсуниб, ҳурматини ҳимоя қилиши. Буларнинг ҳаммаси аёлнинг хурсандчилик ва шодликда яшаши учун зарур. Набий (с.а.в.) айтганлар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса ва ўз фаржини бузуқлик, зино қилмасдан сақласа ва эрига итоат қилса жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Аҳмад ва Табаронийнинг муснадларида: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиб, рамазон рўзасини тутса ва фаржини сақлаб, эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг ўзинг хоҳлаган эшигидан кир», деб айтилади, дейилган».