1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Рамазон жудолиги (танловга)

Рамазон ойи ҳам кириб келди. Бу йилги Рамазон ойи ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келганлиги учун, баъзи мусулмонлар “рўзани тутиш қўлимдан келармикан?”, “жазирама иссиқда қандай қилиб уддалайман?” деган саволларни ўзларига бериб хавотирланмоқдалар. Ўтган йилги Рамазон ойи ҳам ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келганлиги сир эмас. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинки, кўп мусулмонларимиз ёзнинг иссиқ, жазирама кунларини савоб умидида, сабр билан рўза тутдилар. Лекин кимдир рўзасини уйқу билан, кимдир кондиционер тагида, яна кимдир эса 35* даража ҳарорат остида, оғир мехнат билан ўтказди. Мана шундай оғир мехнат шароитида ишлаётган рўзадорларни кўрсам, рўза тутишликка бўлган ихлосим зиёдалашади. Баъзи берўзадорларга нисбатан қалбда ачиниш ҳисси уйғонади. Ҳар доимдагидек баҳоналар тайёр: “Саҳарликка туролмадим” ёки яна рўза тутмасликка алоқадор бошқа баҳоналар. Ахир бу рўзадорлар бешт вақт намоз билан бир қаторда таровеҳ намозларини ҳам адо этишяптику. Улар бу иродани қайердан олишяпти? Албатта, улар Холиқлари бу рўзалари учун ажр ва сабр беришига ишонадилар. Барча куч-қувват фақат Аллоҳдан эканлигига иймон келтирадилар.
Қуйида келтирадиган воқеамиз “рўза тутиш қўлимдан келармикан, тутсамикан, тутмасамикан” деювчиларга катта ибрат бўлади деб Аллоҳдан умид қилиб қоламиз.  
Азим Тошкентда ўтган йилги Рамазон ойида содир бўлган бир воқеани сиз азизлар билан баҳам кўришликка изн бергайсиз. Ёши тахминан 15 ларда бўлган, шу вақтга қадар ибодатда ўсган, асл мўминнинг гўзал хулқи билан зийнатланган, Азизбек исмли дўстимиз Рамазон ойини рўза тутиб, оғир мехнатда ўтказаётган эдилар. Жазирамада ғишт ташиш, ҳар қандай рўзадорга мушкулот туғдириши табиий. Бир куни Азизбек оғир мехнатдан сўнг жуда терлайди, оғир мехнатдан тинкаси қуриган, холдан тойган Азизбек муздек душ қабул қилишга қарор қилди. Душдан чиқиб ўзини нохуш ҳис қилди ва дам олишга ётди. Кучли зўриқишни  Азизбекнинг юраги кўтара олмади, қисқа вақт ичида жони узилди. Оз  вақтдан сўнг Масжидимиз имомининг телефонлари жиринглайди, Имом ака телефонни кўтарсалар, биродаримиз Азизбекнинг оталари, кўзларида ёш, қалбларида фарёд билан
-    “ўғлимиз Азизбекни бериб қўйдик, ҳаққига дуо қилинг қори ака”, деб айтадилар.
-    “Ўғлим бир тақводор мўмин эди, намозини қолдирганини кўрмаган эдим, мен гуноҳ-маъсиятга боргандирман, аммо ўглим бировга ёмонлиги теккан эмас”, деб хониш урадилар. 
Мана асл рўзадорнинг фидоийлиги. Фақат мустахкам тақво соҳибигина бундай фидоийлик кўрсатишга қодир. Дунё ноз-неъматлари кўзларини шамғалатмаган Азизбекка на оғир мехнат, на жазирама иссиқ, қолаверса хаттоки ўлим ҳам иймон-эътиқодига рахна сололмади. Ҳаётининг охирги дақиқаларини ҳам Аллоҳинг амрини бажаришдек олий саодат билан ўтқаза олди.
Сизларчи? Сизлар ҳам Аллоҳнинг амрини бажариб, тутган рўзаларингиз, ўқиган намозларингиз учун улуғ ажр олиб, икки дунё саодатига эришасизларми? Ёки турли хил бахоналар билан ўзингизни алдашда давом этасизларми? Балки сизга рўза тутишликка қандайдир куч, ирода, вақт етишмаётгандир. Майли нима етишмаётган бўлса ҳам, сиз ихлос билан, ситқи дилдан ният қилиб ишга киришинг. Қайғурманг, Зеро Аллоҳнинг ўзи сизга ёрдам беради. Бу йўлда У бизга энг яхши ёрдамчидир. Бу кунлар ғанимат, бу дақиқалар ғанимат, балки кейинги Рамазон ойига етиб бормасмиз, Аллоҳ билгувчидир. Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ойидан онадан қайта туғилган гўдак каби чиқмоқлигимизни насиб қилсин. Рўзаларни адоғига етқизиб тутиш ҳар бир мўмин-мўминага насиб қилсин.  Илмига амал қилувчи солих, тақводорлардан қилсин.

Шохжаҳон Қаюмий

Ҳозир сайтимизда 52 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ