1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Рўзани қалбига жойлаб (танловга)

Энам раҳматлик 2012 йил 87 ёшида вафот этди. Бувимнинг айтишича энам раҳматлик 9 ёшидан Рамазон ойининг рўзасини тутишни бошлаган экан. Ва то 83-84 ёшигача бехато тутган экан. Қаранг қанчалик узоқ муддат-а?! Мана шунча вақтда ҳолис Аллоҳ учун тутилган бу рўзаларни Аллоҳ даргоҳи илоҳида қабулу мақбул айлаган бўлсин!

Собиқ иттифоқ замонида Ислом динига нисбатан қарашлар ўзгариб, диндорларга қарши давлат дастурлари амалга оширилиб, атеистик қарашлар авж олган замонда ҳам динни қалбига жойлаб, уни озиқ тишлари билан маҳкам тишлаб, Аллоҳга бўлган эътиқодида собит қадам турган инсонлар орасида ҳикоямиз қаҳрамони ҳам бор эди. Айни компартия аъзосига турмушга чиққан бўлишига қарамасдан ўзининг эътиқодидан воз кечмаган, 5 маҳал намозини ва рамазон ойидаги 30 кунлик рўзасини қолдирмасдан жасорат, ҳа дин йўлида, Ислом йўлида жасорат кўрсатган эди. Албатта, бу жасоратга турмуш ўртоғи бобом Муҳаммаджон домла ҳам қарши чиқмади. Бу ҳам бобомизнинг Аллоҳни танигани, Ундан қўрққани учундир, гарчи ўзи бу ишларни қила олмаган бўлсада, қалбан унга қарши ҳам чиқмади, буни ҳам бир жасорат десак бўлади. 

Азизлар Рамазон жуда улуғ ой, рўза Исломнинг 3 - энг катта устунидир. Бу устунни қалбимизга жойлайлик. Рамазон ойини ғафлатда қолиб бой бериб қўймайлик!

Яна бир бор Рамазони шариф барчаларимизга фазилатли ой бўлсин!

Акмалжон Мусаев

Ҳозир сайтимизда 86 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ