1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Оиламизга улуғ меҳмон ташриф буюрди (Танловга)

Бу йил ҳам бошқа йиллар сингари рамазон ойи қайтадан оиламиз эшигини тақиллатиб келди. Бундан қалбларимиз ҳурсандчиликка тўлди. Бу ойга мусулмон оиласинингҳар бир аъзоси тайёр бўлмағи лозим. Рамазон бошқа ойларга ўхшаган ой эмас. Бу ойда дўзах эшиклари ёпилади, Жаннат эшиклари очилади. Инсонда жуда кўп яхшиликларни қилишга қизиқишлар пайдо бўлади. Чунки рамазон Ислом умматининг ойидир. Рамазон ўзи билан тоғлар ҳам кўтара олмайдиган фазилатлар, ҳамда яхшиликларни олиб келадиган ойдир. Рамазон ойи қалблар ўз Роббиларига саждаларни кўпайдирадиган ойдир. Рамазон нафслар ўз Роббиларига тақвосини кўпайтирадиган ойдир. Тақво эса, Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсаларини қилиб,ёмон кўрган нарсаларидан узоқда бўлишдир. Аждодларимиз рамазон ойига етказишини сўраб Яратганга дуолар қилар эди. Рамазон масжидларимиз Қуръон хатми билан нурга тўладиган ойдир.Рамазон оиламиз учун бир мактаб десак хато бўлмайди.

 

Рамазон ойи учун оилавий кунлик ҳисоблагич жадвали

بسم الله الرحمن الرحيم

قال الله تعالى: سَابِقُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُم

Маъноси: (Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга шошилингиз!

Кунлик амаллар

لا إله إلا الله محمد رسول الله100маротаба

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга 100маротаба салавот

Аллоҳтаолога100маротаба истиғфорайтиш

Беш вақт намозни жамоатбиланўқиш

Қуръони каримдан бир пора ўқиш

ХафтадаЖума намозига барвақт бориш

Ой давомида энг камида бир маротаба ифторлик қилиб бериш

Душанба

 

 

 

 

 

 

 

Сешанба

 

 

 

 

 

 

 

Чошанба

 

 

 

 

 

 

 

Пайшанба

 

 

 

 

 

 

 

Жума

 

 

 

 

 

 

 

Шанба

 

 

 

 

 

 

 

Якшанба

 

 

 

 

 

 

 

 

Эслатма: ҳар куни қилган ишингизни (ü) белгиси билан белгилаб кетинг. Қила олмаган ишингизни эса, (x) белгиси билан белгиланг.

1.    Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш эркаклар учундир. Аёллар уйда ўқийдилар.

2.    Қуръони каримни ўқишни билмайдиганлар. Олимларимиз томонларидан ёзилган ўзбек тилидаги тафсир ва таржималарни ҳар куни оила аъзолари билан бирор вақтни белгилаб ўқисалар бўлади. Қуръонни яхши ўқий оладиганлар ўзлари қодир бўлганича ўқийдилар.

3.    Жума намозга бориш эркаклар учун. Аёллар уйларида пешин намозини ўқийдилар. Жумага бир ой давомида барвақт борган инсонда ўрганиш пайдо бўлади.

4.    Ифторликни жуда катта қилиш шарт эмас. Унга яқинлар ва камбағал инсонлар чақирилса, жуда яхши бўлади.

Хуласа: Бу ой турли гуноҳ ишлардан, беҳуда ўйин кулгулардан тийилиб, бутун вужудимиз билан Аллоҳга юзланадиган ойдир. Бу ойда бошлаган ҳар бир ишимиз иншааллоҳ кейинги ойларни ҳам ўз ичига олиб, йиллик қиладиган ишимиз бўлса, ажаб эмас!

Обид Тошқандий

Ҳозир сайтимизда 77 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ