1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

“Рамазон” биз сени севамиз

Бир йил давомида интиқиб кутадиганимиз Рамазони шариф ҳам кириб келди. Шарофатидан руҳлар ором оладиган, қалблар таскин топадиган, гуноҳу маъсиятлар камайиб, шайтонлар кишанбанд қилинадиган муқаддас ойни бутун мусулмонлар бир неча асрдан буён завқу шавқ билан кутиб олишмоқда. Бу гўзал ой нафақат маънавий тарафдан кутиб олинадиган ой, балки моддий ҳозирликлар билан ҳам кутилади. Мисол учун: ёмонликлардан узоқлашиш, тавба қилишга азму қарор қилиш, уйларни тоза озода тутиш, меҳмондорчилик, масжид ва мадрасаларда Қуръон ва Суннатни ўрганиш, хайр садақа қилиш, булар барчаси Рамазонга тайёргарлик ҳисобланади. Бу каби гўзал ҳолатлар нафақат бизнинг ўлкаларимизда, бошқа мусулмон ўлкаларда ҳам чиройли кўринишда  давом этиб келмоқда. Қуйида улардан мисол тариқасида сиз азизларга баъзиларини таништирамиз:


1. Мадинаи Мунавварадаги Рамазони шариф:


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари[1]  билан қадр ва шараф топган Мадинаи Мунаввара аҳлининг ёшу-қариси бу муборак ойни қалблари муштоқ бўлиб, жуда чиройли тарзда кутиб олишади. 
Мадинаи Мунавварада яшовчи туб аҳолидан бири Рамазони шарифга тайёргарлик кўришга ундаб, қуйидагигиларни айтади: 

“Рамазон ҳам руҳий, ҳам диний байрам ҳисобланади. Яъни бу фарз ибодат олдинлари қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам ўз фазлини йўқотмаганидек кутиб олинади. Олдинлари оилаларимиз Шаъбон ойида Мадина атрофидаги боғ ва далаларда бир неча кунини кечириш учун кетишар эди. Бароат кечасида эса болалар маҳаллаларни тўлдириб нашидлар айтиб аҳолини бу кечани кириб келганини етказишар ва турли совға-саломларни олишарди. Бу совғалар асосан ҳолва, қанд, ақча ва ҳоказо нарсалар бўлар эди. Шу тарзда яна Рамазоннинг биринчи ва ўн бешинчи кечалари ҳам Мадина кўчаларида хар ҳил, ўзларидан Рамазонга аталган, яъни улардан анана бўлиб келаётган қўшиқларни айтиб юришарди. Бу ойнинг биринчи ифтори ёки саҳарлиги, аввало оиланинг катталари Ота-оналарнинг хонадонларида қилинарди. Бошқа кунлари эса саҳарликлар ва ифторликлар фарзандларнинг уйида давом этаверарди. Рамазон ойида қариндош-уруғлар бир-бирларини уйларига таклиф қилишарди, бу гўзал анъана қўшнилар орасида ҳам кузатиларди. 
Дастурҳонларида турли нозу-неъматлардан биринчи бўлиб, хурмо, шўрва, сабзавотли овқатлар ва мева-чевалар тортиқ қилинар эди.    
Шунингдек, аҳолининг аҳли аёллари, фарзандлари билан пиширишган овқатларни товоқларга солиб қўшниларига тарқатишарди.”

Маълумот юзасидан: Мадина аҳли жуда ҳам меҳмондўст халқ ҳисобланади. Агар ҳаж ибодатига борганлар бўлса буни яхши билишади, Макка аҳли сал дағал инсонлар, Масжидун-Набавийни зиёратида эса Мадина аҳлининг жуда ҳам меҳмондўстлигини, ширинсўзлигини кўрасиз.
 Мадинаи Мунавварадаги рамазон шукуҳи, яъни рамазоннинг энг диққатга сазовор ҳолати бу Масжидун-Набавийдаги гўзал муҳитдир. Жамоат билан намоз ўқиш ҳамда улар билан бирга ифтор қилишдек баҳтдан, бу каби улкан савобдан қуруқ қолиб кетмаслик учун масжидни тўлдириб тошириб юборишади. Жамоат намозига тўплалнишиб, ифтор қилиш учун, ифторликларни тўкин сочин қилиб ташлашади. Ифторлик қилиш учун дастурҳон атрофига келган жамоатни таклиф қилишда мусобақалашишади.
Буни қаранг!
Жуда гўзал ҳолат, шундай эмасми!
Сўнг эса мусулмонлар хуфтон, таровеҳ ва таҳажжуд намозларини жамоат билан адо этишади. Бир гуруҳ инсонлар Рамазоннинг охирги ўн кунини Масжидун-Набавийда эътикоф ўтирган ҳолда ибодат ва тафаккур билан машғул бўлиб ўтказишади. Алҳамдулиллаҳ, бу ҳолат ҳозирда давом этиб турган ҳолат ҳисобланади, яъни бу ибодат кунимизда ҳам бардавом бўлиб келмоқда. Болалар эса аксар пайтда Масжидга ота-оналари билан боришиб, у ерда Қуръон ёдлаш ва Уни ўқишга ғайрат қилишади. (Афсуски, бу ҳолат уйлардаги қулайликларнинг ортганлиги сабабидан камайиб бормоқда)
Асосан Рамазоннинг охирги ўн кунида жамоатнинг бошқа кунлардагисига қараганда  кўпайишини кузатиш мумкин. 
Атрофдаги меҳмонхона ва бозорлар одамдан тўлиб тошади. Дунёнинг ҳар чеккаларидан келган зиёратчилар биринчи бўлиб Масжидун-Набавий сўнгра Қабри Соадат (Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари)ни,  Каъба ва Қиблатайн масжидларини,  биринчи жума намози ўқилган Масжиди Жума (Жума масжиди)ни, Уҳуд ва Ҳандоқ уруши шаҳидларини ичига ўз олган Сабаъ Масажид (Етти Масжид) номли зиёратгоҳларни зиёрат қилишади. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ансор ва муҳожирларга раҳбарликда бўлиб куриб кетган, абадий тарих зарварақаларига ёзилиб қолган ҳолатларни ёдга олишиб уни яна тирилтиришга ҳаракат қилишади. Шу пайтларда ҳурмо ва Рутоб номли ҳурмо дараҳти ҳамда Мадинанинг машҳур ялпизи гуллашни бошлаган бўлади.  

  [1] Ҳижрат – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага келган кундан ҳижрий ҳисоб бошланган. Мадина аҳли шу билан шараф топганлар.


Қоҳирадаги  Рамазони шариф
Қоҳирада рамазонга алоқадор бўлган воқеа ва ҳодисалардан бири “Рамазон фонуси”  ҳодисасидир.  Бу ҳодиса Фотимийлар халифаси Муъиз Лидиниллаҳ [2]  даврида қолган.  Муъиз Милодий 973  йил рамазони шарифнинг 15 кечасида  Қоҳирага кириб борар экан, Қоҳира аҳли уни узун саф тортиб кутиб олишга чиқишади. Ўша пайтда уларнинг  қўлларида машьалалар ва маёқларни кўтариб шеърлар айтиб уни кутиб олишгани Қоҳираликларнинг ҳали бугунгача эсларидан чиқмайдиган воқеъадир.  Асрлар оша Қоҳира аҳли бу маёқлардан йиллар давомида масжидга бориш учун, қариндош уруғларини зиёрат қилишда фойдаланишар эди. Бу маёқлар жуда ҳам қулай эди, буни ёш болалар кўтариб шаҳар кўчаларини ёритиб юришар эди. Бунинг эвазига инсонлар у болаларга ҳақ тўлашарди. Фотимийлар ҳам  ўзларининг даъватларини барорда бўлишини таъминлаш учун  маёқ ёғдусини таратиб юрган болаларга ҳадиялар беришар эди. Шу йўсинда “Рамазон фонуси” ҳодисаси такрорланиб-такрорланиб одат тусига кириб қолди.
Ёш болалар кўтарган бу ёруғлатгич маёқлар ёруғида масжидга намоз ўқишгҳга бориш учун ва рўзадорларга ишорат учун қўлланила бошлади. Саҳарликда ёнса саҳарликни, кечқурун ўчирилса эса хуфтон намозига ишоратлигини касб этар эди. Бу маёқнинг Мисрда қўлланилиши, баъзи ривоятларга кўра Жомеъ Ул-Азҳар бино қилинмасидан 6 ой олдин бошланган. Ҳисобланса милодий 973 йил (ҳижрий 362) бундан 1041 йил илгар бўлган бўлади.
Бошқа ривоятга кўра, Фотимийлар халифалиги пайтларда Рамазони шариф кириб келганидан то охирги кунигача кўчаларни ойдинлатадиган шағамлар ва қандилларни ёқиш амалдаги қонунлардан бири эди. Шунингдек олимлар кечаси бирор бир юмуш билан кўчага, уёқа-буёқа чиқишса болалар уларнинг оёқлари остини, йўлларини ёритиб юришарди. Кейинчалик бу шағамлар ҳам қандиллар ҳам амалдан қолиб кетди.
Шунингдек Халифа Ал-Муъиз Лидиниллаҳ аёл кишиларга кечаси кўчага чиқишларини маън қилган эди, илло бир шарт билан у: кечаси кўчага ўзларидан бўлган, ёҳуд бошқа болаларнинг ҳамроҳлигида чиқишларигагина рухсат берар эди. Бу шаклда узоқдан нур сочиб келаётган ишора аёллар эканлигини кўрсатар эди. Ва эркаклар уларга йўл бериб, йўл очишларини таъминайдиган васила ҳисобланар эди.
Шундай қилиб бу Рамазон фонуси Миср халқи рамазонни кутиб олишларидаги аломатларидан бири бўлиб қолди. Шаъбон ойи келиши билан барча маёқ тайёрлашга киришиб кетишар эди. “Саййида Зайнаб” бозори бу маёқларнинг кўп турлари сотиладиган бозорча эди. Тарих бўйича турли ҳил маёқлардан фойдаланилган жумладан: Кааб маёғи, Фарруҳ маёқлари сингари. Рамазон фонуси бугунги кунимизгача, болаларнинг Рамазон севинчини ва улардаги ҳурсандчилик шодликни намаён қилиб келади.

 [2] Муъиз Лидиниллаҳ  - Бу инсон шиалардан бўлиб, бу жамоанинг номи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари, бизларнинг муҳтарам онамиз бўлмиш Фотима онамиз розийаллоҳу анҳонинг номларини олишган жамоа ҳисобланишади.
Жазоирдаги Рамазони шариф
Жазоирда ҳам мусулмонлар рамазонга атайлаб ўзгача ҳозирликлар кўришади. Жумладан уй соҳиби оиласига рамазон ойи бўйича етгулик иҳтиёжларни рамазондан олдин таъминлаб қўяди. Аҳоли Шаъбон ойининг 29 куни биргалашиб “Рўъятул Ҳилал”ни кўришга чиқишади. Ҳукумат ҳам рамазоннинг кириб келганини эълон қилиб аҳолини бу муқаддас ой билан табриклайди. Аҳоли ҳам бир бирларини муборакбод этиб қутлашади. Рамазон кириб келишидан олдин мусулмонлар кўпинча “Йа Карим” ёҳуд “Йа Азийм” калималарини кўп зикр қилишади. 
Жазоирликлар рамазонни келиб кетадиган азиз меҳмондек ҳурмат қилишади.Уй бекалари келиннинг хонасини тайёрлашганидек уйларини топтоза қилиб қўйишади, улар ҳашар қилишади гўё. 
Болаларни ёш бўлишларига қарамасдан рўза тутишга ундашади. Болалар ҳам моҳи рамазоннинг келишини интизорлик билан кутишади. Ва болалар ҳар бир халқда (масалан, бизда “Рамазон” айтиб келишади шунга ўхшаган) бўлгани каби шеърлар қўшиқларни айтишни бошлаб юборишади. 
Жазоирликлар асосан, сут ва ҳурмо билан оғизларини очгач, масжидларга бориб шом намозини ўқиб бўлишгач уйларига қайтиб овқатланишади.  Хуфтон вақти келгач эса, хуфтон намози, таровеҳ намози, дини маъвизалар ва зикр халқаларида зокирлар билан бирга иштирок этиш учун масжидларга йўл олишади. Ёшлар эса Қуръон ўқиш ва уни хатм қилиш учун мусобақалашишади. Рамазоннинг 27 кечаси “Лайлатул Қадр”ни куташади ва уни муносиб кутиб унда ибодатлар билан машғул бўлишади. Эскиларидан қолган рамазонга муҳаббат “Рамазон довули”[3] ҳозирда жуда кам кузатилмоқда. Лекин бой бадавлат инсонлар бечораҳол кишиларга ёрдам кўрсатиши ортади.  Ойнаижаҳонда диний мавзудаги кўрсатувлар кўпайгандан кўпаяди.
Марокашдаги Рамазони шариф
Марокаш халқи ҳам бу муборак ойни чиройли бир кўринишда қаршилаб, уни чиройли қилиб кузатиб қўйишади. Бу ойда рўза ва намоз ибодатларига ўзгача риоя қилишар, халқ бир бирига  ҳурмат ва иззатда бўлиб биродарона алоқаларни мустаҳкамлайдилар. Бундан ташқари уй сарамжонлигию озодалиги, дараҳт оҳаклаш ва бошқа бўёқ ишлари, янги кийимлар сотиб олишлар, булар барчаси рамазонга ҳурматнинг, унга тайёргарликнинг ёрқин белгисидир.  Рамазон ҳилоли кўриниши собит бўлишибилан бу муқаддас ойни 21 та замбаракдан ўқи отишиб қаршилаб олишади. Аҳолидан, асосан ёш болалар уйларининг томларига чиқишиб рамазонга атаб қўйишган турли ҳил шеърлар, нашидлар, рамазон ишқида айтиладиган мисраларни, овозларининг борича айтишади. Бу эълонни энди эшитган қолган аҳоли эса севинч ва ҳаяжонларини кўчага чиқиб биродарлари билан ўртоқлашишади. Рамазон овқатларидан асосан Ҳарира шўрваси, Ҳарис, Кус-Кус ва бошқа турдаги шириндан шакар овқатлар тортиқ қилинади. Ичимликлардан эса кўпинча чой ичилади.
Сенегалда Рамазони шариф
Европанинг Африка ўлкасида жойлашган Сенегал халқининг 95 фоизи мусулмон бўлиб, аҳолиси 10 миллион инсонни ташкил қилади. Сенегал халқи Марокашлик бир гуруҳ савдогарларнинг ташрифлари сабаби билан Исломни қабул қилишгандир. Ислом билан бирга Араб тили ҳам у ерда, у билан мулоқат ва муомула қилинадиган тил бўлиб қолиб кетган. Бу ўлкада Рамазон учун хотиралаш (ўтганларни эслаш) ишлари ҳам чиройли тартибланади. Биринчи кунданоқ Масжидларда суҳбатлар, маъруза, тафсир, ҳадис ва фикҳ дарслари бошлаб юборилади ва буларга ёшу қари мунтазам қатнашади. Шунингдек ифтор вақти атрофларида ойнаижаҳон ва радиода  чиройли кўрсатувлар, эшиттиришлар қўйиб берилади. Бу ойдаги ҳар бир кечани ибодатда ўтказиш чақириб ҳамда саҳарлик вақтларини эълон қилиб юрадиган бир гуруҳ далоллар бўлиб улар бу ишларини текинга бажаришади. 
 Рамазонда энг кўп танаввул қилинадиган овқатлар: гуруч, гўшт, зайтунёғи ҳамда балиқдир. Ҳурмо фақат ифторлик учун ейилади. Бу халқ ҳам рамазон ойини ҳурсандчилик билан кутиб олишади. Улар Шаъбон ойининг яримидан кейинги 6 кунни рўза билан ўтказишга одатланишган. Бу халқда ҳам бир ой давомида керакли бўлган тадбирлар олиниб, сарф ҳаражатлар кўрилиб таъминлаб қўйинилади. Сенегалликлар рамазоннинг ой чиқиш кечасини мунтазам бажариб келишади. Рамазон рўза ўзини уларга яхшигина ҳис эттиради (таъсир қилади).  Кундуз куни эса ресторан ва кафелар бутунлай ёпиб қўйилади.
Жанубий Африкада Рамазони шариф
Бу ўлкада мусулмонлар озчиликни ташкил қилишсада, рамазони шарифни тўй каби кутиб олишишини кузатиш мумкин.  Мусулмонларнинг рамазондаги кун тартиби қуйдагичадир:
-Эрталабдан тушликка қадар касби корлар бажарилади.
-Пешин намозининг вақти келиши билан масжидга бориб диний дарслар тингланилади.
- Аср намози тугагунга қадар масжидда қоим бўладилар.
-Таровеҳ намозини ўқиб бўлишгач ётиб ухланилади.
Керагидан ортиқ даражада ҳавоси иссиқ бўлган бу ўлкада рўза албатта қийинчилик туғдириши рост. Буларга қарамасдан бу даражадаги иссиққа қарамасдан мусулмонлар рўзаларини адо этишади. Бу мусулмонларга ғайри динлар тамонидан ҳеч қандай душманлик, хусумат қилинмайди, рўза тутигларига монеълик қилинмайди. Балки, аксар ғайридин вакиллари уларнинг рўзаларига ҳурмат кўрсатиб улар олдида еб-ичмайдилар. Масжидлар доимо жамоат намозига келган, Қуръон ўқиган ёшлар билан тўлиб тошади. 
Мусулмонлар Рамазон ҳайити куни ҳайит намозига чиқишади. Энг чиройли кийимларини кийиб намозларини ўқиб бўлишгач, бир-бирларини байрам муносабати билан табриклашади. Хонадонлар ҳам меҳмон кутиладиган ҳолга келтирилади. Асосан ёшларга ширинлик ва мевалар тортиқ қилинади. Тушликдан сўнг хонадон соҳибалари онадан ташқари барча аёллар меҳмондорчиликка кетишади. Оналар эса уйга келадиган меҳмонларни кутишади.
Ҳиндистондаги Рамазони шариф
Аҳолисининг нуфузи таҳминан 1.5 милиарни ташкил этадиган Ҳиндистон ўлкасидаги инсонларнинг бешдан бири мусулмондир. 
Мусулмонлар рамазон ойи келиши билан биринчи ишлари, масжидларни нурафшон қилиш ва кўргазмага тайёрлаш бўлади. Бу ишларида ғари муслим бўлган бошқа диндагилар мусулмонларга кўмак беришади. Рамазон ойининг кириб келишини кўрсатадиган янги ойни кўриш учун ўзларига қулай жойларга тўпланишади. Ой собит бўлгач диний олимлардан бир ҳайъат тузилиб ойнаижаҳон ҳамда радио эшиттиришлари орқали эълон қилишади. Замбаракдан олти марта топ отилиш уларда рамазон келганини англатади.  Радио ҳар бир шаҳар ва қишлоққа кўра бўладиган ифтор ва шом намози вақтини рамазон тақвими дастур орқали етказиб бериб туради.  Давлат тамонидан яратиб берилган имкониятлардан яна бири шуки; бир мусулмон маълум бир рақамга қўнғироқ қилса ифтор ва шом намози вақти унга айтилади, шунга қараб у ифторлик ва шом намозини қилади. Ҳиндистонда масжидлар жамоат билан тўлиб тошиб, таровеҳ намози билан ойдинлашади.  Ҳақиқатда қорилар жуда жуда кўпдир. Баъзи имомлар уч кунда баъзилари эса беш кунда ва яна баъзи имомлар рамазонда ўқиладиган Қуръонни хатм қилашади. Бир нечта қулай, шарт шароитлари бўлган масжидларга аёллар ҳам таровеҳ намозига боришади. 
Ҳиндистонликлар гўшт танаввул қилиш учун фақат мусулмонларнинг ресторанларигагина боришади. Маълумки бошқа ҳиндларда бундай гўшт пишириш одати йўқ. Ҳамда улар рўзадор мусулмонларнинг ҳурмати юзасидан кундузи ресторанларга парда тортиб қўйишади. Ҳиндистонлик мусулмонларда суннатга мувофиқ рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтириш ривожланган. Масжидларда хатм тугагач ширинликлар тарқатиш одат тусига айналган. Шунингдек рамазоннинг келганини билдирадиган ойни кўриш учун ҳам ҳар бир ўлкада махсус ҳайъат тузилган бўлиб улар ойни кўринган кўринмаганини эълон қилишади. Ҳиндистонда асосан рамазоннинг охирги жума кунига яхши эътибор берилади. Жумладан ҳукумат тамонидан мусулмонлар учун махсус автобуслар ташкиллаштирилиб улар билан мусулмонлар масжидларга бориб ибодатларини адо қиладилар. Ҳиндистонда аксар аҳолини ғайридинлар ташкил қилади, лекин мусулмонлар бунга қарамасдан ўн етти соатлаб рўза тутадилар бизлар ҳам уларни доимо эслаб ҳақларига дуоларда бўлиши даркор. 
Муборак Рамазон ойи бутун Ислом оламига муборак бўлсин.

Турк тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Ҳозир сайтимизда 82 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ