1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Ғ

Ғазила, G’azila(ар.) – тўғри, ҳалол, инсофли.

Ғайбуллоҳ, G’aybulloh(ар.) – Аллоҳнинг ғайби; Аллоҳнинг илми ладунига сазовор бўлган банда.

Ғайрат, G’ayrat(ар.) – шижоатли, ғайратли; ғайур – ўз аҳли-аёлини номаҳрамлардан қизғанадиган.

Ғайрон, G’ayron(ар.) – аҳли-аёлини номаҳрамлардан қизғанувчи, рашк қилувчи, ғаюр.

Ғайро, G’ayro(ар.) – завжини номаҳрам аёллардан рашк қилувчи мўмина (“Ғайрон”нинг муаннас шакли).

Ғалаба, G’alaba(ар.) – ғалаба қозонувчи, муваффаққиятга эришувчи (“Зафар” исмининг маънодош шакли).

Ғани, G’ani(ар.) – бой, бадавлат, таъмадан беҳожат, фақат Аллоҳгагина муҳтож бўлган банда.

Ғассон, G’asson(ар.) – 1) Ғассон ибн Ағорр ибн Ҳасийн ибн Авс Абу Ағорр ан-Наҳшалий (катта табаа тобеин), 2) Ғассон ибн Барзийн Абу Миқдом ат-Туҳавий (катта табаа тобеин), 3) Ғассон ибн Авф ал-Мозиний ал-Басрий (табаа тобеин), 4) Ғассон ибн Музар Абу Музар ал-Аздий Ан-Намарий (табаа тобеин).

Ғаффорберган, G’afforbergan(ар.-ўз.) – бандаларининг гуноҳларини доимий тарзда кечириб турувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Ғаффорберди, G’afforberdi(ар.-ўз.) – “Ғаффорберган” билан маънодош.

Ғаффорқул, G’afforqul(ар.-ўз.) – бандаларининг гуноҳ ва маъсиятларини давомли суратда мағфират қилувчи Аллоҳнинг бандаси.

Ғаюр, G’ayur(ар.) – ўз аҳлини бошқалардан ўта рашк қилувчи, қизғанувчи.

Ғаюра, G’ayura(ар.) – “Ғаюр”нинг муаннас шакли.

Ғиёс, Giyos (ар.) – ёрдам, кўмак, мадад (“Авн”, “Наср” исмларининг маънодош шакли) * Ғиёс ибн Жаъфар аш-Шомий ар-Роҳабий (табаа тобеинлардан илм олган, ишончли ҳадис ровийси).

Ғиёсуддин, Giyosuddin (ар.) – Ислом диннинг ёрдами; Диннинг ривожланиши учун ҳисса қўшувчи.

Ғозий, G’oziy(ар.) – Дин йўлида курашиб, ғолиб чиқувчи.

Ғозийуддин, G’oziyuddin(ар.) – “Ғозий” исмининг хос шакли.

Ғозиислом, G’oziislom(ар.) – айнан “Ғозийуддин” маъносида.

Ғозия, G’oziya(ар.) – “Ғозий”нинг муаннас шакли.

Ғолиб, Golib (ар.) – ғолиб, музаффар, зафар қучувчи * Ғолиб ибн Ҳузайл Абулҳузайл ал-Авдий ал-Куфий (тобеин).

Ғолиба, Goliba (ар.) – “Ғолиб”нинг муаннас шакли.

Ғолия, G’oliya(ар.) – қимматбаҳо, камёб, қадрли, ҳурматли.

Ғулом, G’ulom(ар.) – хизматкор; банда, қул.

Ғуломали, G’ulomali(ар.) – “Ғулом” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Ғуломъазиз, G’ulom’aziz(ар.) – улуғ ва буюк Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломъазим, G’ulom’azim(ар.) – улуғ ва буюк Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломъалий, G’ulom’aliy(ар.) – улуғ мартабали Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломанвар, G’ulomanvar(ар.) – “Ғулом” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Ғуломаҳмад, G’ulomahmad(ар.) – “Ғулом” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Ғуломжаббор, G’ulomjabbor(ар.) – бандалар ишини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломиддин, G’ulomiddin(ар.) – Ислом Дини учун хизмат қилувчи, Дин хизматчиси, Ислом фидокори.

Ғуломкабир, G’ulomkabir(ар.) – улуғ Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломкарим, G’ulomkarim(ар.) – саховати кенг бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломмажид, G’ulommajid– улуғ ва ҳамду санога муносиб Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломмалик, G’ulommalik(ар.) – Қиёмат кунида мутлоқ Подшоҳ бўладиган Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломмаҳбуб, G’ulommahbub(ар.) – Аллоҳнинг севимли бандаси.

Ғуломмаҳмуд, G’ulommahmud(ар.) – мақтовга сазовор амалларни қилувчи банда.

Ғуломмуҳаммад, G’ulommuhammad(ар.) – “Ғулом” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Ғуломназир, G’ulomnazir(ар.) – “Ғулом” ва “Назир” исмлари бирикмаси.

Ғуломраҳим, G’ulomrahim(ар.) – Раҳмли Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломраҳмон, G’ulomrahmon(ар.) – Меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломризо, G’ulomrizo(ар.) – “Ғулом” ва “Ризо” исмлари бирикмаси.

Ғуломуллоҳ, G’lomulloh(ар.) – Аллоҳнинг хизматкори, Аллоҳ йўлида хизмат қилувчи.

Ғуломшакур, G’ulomshakur(ар.) – бандалари амалга оширган оз амалга ҳам кўплаб савоблар берувчи Аллоҳнинг бандаси; Аллоҳ таолога кўп шукр қилувчи банда.

Ғуломқодир, G’ulomqodir(ар.) – ҳар бир нарсага қодир Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломғафур, G’ulomg’afur(ар.) – бандаларининг гуноҳларини доимий суратда кечириб турувчи Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломҳаким, G’ulomhakim(ар.) – ҳикмат Соҳиби Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломҳасан, G’ulomhasan(ар.) – чиройли ва одобли банда.

Ғуломҳафиз, G’ulomhafiz(ар.) – бандаларини турли мусибат ва офатлардан сақлаб турувчи Аллоҳнинг бандаси.

Ғуломҳусайн, G’ulomhusayn(ар.) – “Ғуломҳасан”нинг кичрайтирма шакли.

Ғусн, G’usn(ар.) – дарахт шох-шаббаси.

Ғусойн, G’usoyn(ар.) – “Ғусн”нинг кичрайтирма шакли.

Ғусойна, G’usoyna(ар.) – “Ғусойн”нинг кичрайтирма шакли.

Ғуфрон, Ғуфрон (ар.), (э.и.) – Аллоҳ таолодан истиғфор сўровчи.

Ҳозир сайтимизда 92 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ