1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Э

Эгамберди, Egamberdi(ўз.) – Раббим Аллоҳ таоло берган фарзанд.

Эзгулик, Ezgulik(ўз.) – яхшилик, саховат ва ҳиммат қилувчи, савобли ишларни амалга оширувчи.

Элбек, Elbek(ўз.) – элнинг бошлиғи, йўлбошчиси.

Элёр, Elyor(ўз.) – ўз элини севувчи, ватанпарвар.

Элмурод, Elmurod(ўз.-ар.)– ўз элининг орзу-умидларини ушалтирувчи.

Эргаш, Ergash(ўз.)– Аллоҳга, Расулига ва ота-онасига итоат этсин, деган умидда қўйиладиган исм.

Эркин, Erkin(ўз.) – озод, мустақил, эрки ўз қўлида бўлган банда.

Эшмуҳаммад, Eshmuhammad(ўз.-ар.) – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлига, суннатига эргашсин.

Эъзоз, E’zoz(ар.) – кучли, қувватли; ҳурматли, эътибор соҳиби; камёб, нодир.

Эъзоза, E’zoza(ар.) – “Эъзоз”нинг муаннас шакли.

Эътибор, E’tibor(ар.) – ҳурмат-эътиборли, қадрли, эъзозли.

Эҳсон, Ehson(ар.), (э.и.) – Аллоҳга худди У Зотни кўриб тургандек ибодат қилувчи; яхшилик, хайрли ишларни қилувчи.

Эҳсонали, Ehsonali(ар.) – “Эҳсон” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Эҳсонуллоҳ, Ehsonulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг марҳаматига сазовор бўладиган банда.

Эҳтимом, Ehtimom(ар.), (а.и.) – диққат, эътибор, эҳтимом (“Эътибор” ва “Иноят” исмлари билан маънодош).

Эҳтиром, Ehtirom(ар.), (а.и.) – ўзидан катталарни ҳурмат қилувчи; ҳурматга лойиқ, қадрли.