1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳаваснинг дабдабадан фарқи

 ТАБАРРУК ЗОТ «ПОРТЛАДИ»

Ҳожи мақомига мушарраф одамлар одатда унча мунчага эҳтиросларини, эътирозларини ошкор этавермайдилар. Эҳтимол, шундандир улуғворлик салобати.
Исрофил ҳожи афтидан мени ўзларига яқин тутдилар чоғи, жиндек яқинроқ юзланиб ним овозда дедилар: — «Қў»!» дейдиган эркакнинг ўзи қолмадими, дейман-да?! Йигирма, ўттизта буқадай пишқирган «Нексия» 15-20 ёшлардаги ўспиринлар измида хон кўчасини йўл қоидаларига беписанд эгаллашади-я! «Ҳой, сенлар нима қиляпсанлар?» — деган мутасаддини ҳеч учратдингизми?»
Менимча, ҳожи ўшанда «портладилар».

МЎМИНЖОН «ТИШ ЁРДИ»

«Пенсияга уч-тўрт йил бор. Иш йўқ. Худога шукр, давлатимиз қўшимча томорқа берган. Битта сигиримиз, «Нестле» деган харидоримиз бор. Тирикчилик бир нави ўтиб турибди. Анов куни Ҳаққулободга картошка олиб кетган ўғлим телефон қилди: «Дада, синфдошларимга 30000 топиб беринг. Картошкаям бироз, «юриб» қолди. Бугун-эрта бўшб бориб қоламан».
«Пулни кимга бераман?» — десам «кўчага чиқинг, дарвозахонада иккита ўртоғим туришибди» — деди. Шом ўтиб бораётган пайт эди. Чиқдим. Дарҳақиқат, ўғлимнинг синфдошларидан иккитаси туришибди. Баҳорроқда сотамиз, деган бир қоп баргагимиз бор эди. Тожи тижоратчи яхши таркашлик қилмай, сал тушиб берувдим, олди. Ўттиз мингини бериб юбордим.
Ҳозир «ЗАГС» машиналар харажатини кўтариш синфдошларга «мода» бўлибди. Битта «Нексия» ўттиз минг экан. Шулар ҳақид газетага мақола ёзсам, у ёқ-бу ёғини кўриб, қовуштириб берасизми?»
Мўминжоннинг безовталиги харажат билан боғлиқ эмас. У «Нексия»лар пойгаси ва урчиб бораётган ижтиомий қусурдан хафа эди.

РОБИЯ «SMS» ЖЎНАТДИ

«Раҳимжон ака! Сиздан илтимос, «ЗАГС»га машиналарни кескин камайтирнг. Иккита, учта ошиғи билан тўртта бўлсин. Бир мартагина бўладиган тўйимизга дабдабани аралаштиришнинг нима кераги бор? Ахир, манманлик уфуриб турган дабдаба бор жойда шарм, ҳаё, ибо бўғилиб, ҳатто ўлиб қолади-ку! Мен уларсиз яшай олмайман. Бизга ҳасад эмас, ҳавас нигоҳлари тушишини истасангиз, камтарликни бой бера кўрманг! Ахир, одамларнинг фожиаси орзу-ҳавасларини жиловлай олмасликларида эмасми?!
Дабдаба — довруққа ўчлик кибрдан. Кўп авлиёлар косибликни амал қилишган. Нега? Кибрни ўлдириб туриш учун. Оиламиз камолинги тиласангиз, камтарлар сафида бўлинг!»

ҚЎРИҚЧИ

Чорраҳада қишлоқ оқсоқоли (йиғин раиси) уч-тўрт мулозимлари билан турибди. Шу қишлоқдаги тўйдан «ЗАГС» калоннаси ўтиб қолди. Йўлнинг чап қанотини ҳам тантана эгалари эгаллашган. Бир «Тико»нинг орқа дарчаси баланд кўтарилган. Хорижсифат кийинган оператор камерани елкасига қўйган. «Тико»нинг олдинги эшик ойнасидан бир йигит белининг ярмигача ташқари чиқиб мураккаб трюк бажараётган «каскадёр»дай «кортеж»ни тасвирга тушириб боради. Калонна шиддат билан ўтиб кетди. Кўчани бироз ваҳима босгандай бўлди.
—Во азамат! — дейди раис. — Ҳаммаси бир хил «свет»а! Яна ҳаммаси «Ласетти»! Буям бўлса Мустақиллигимиз шарофати!
Мулозимлар тишларини хафсала билан «зубачистка»да тозалаётган раисни маъқуллашди. Негадир раисни буғдой ўртасидаги эски тўндан ясалган парранда хуркитар қўриқчига ўхшатдим.

Мухторжон СУЛТОНҚУЛОВ
«Диёнат»дан

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ