Сайт бўлимлари
«Асри саодат» мисолида тўй
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 10 Июнь 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Абу Ҳурайра (р.а.) нақл қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даҳшатли ифодалар билан шундай дедилар: «Бир вақт келадики, одамнинг ҳалокати хотинининг, фарзандларининг, ота-онасининг қўлидан бўлади. У одамнинг оиласи уни фақирлик билан айблайди ва ундан кучи етмайдиган нарсаларни талаб қилишади. Агар одам бу каби ҳалокатли ишларга киришса, дини ҳам қўлдан кетади ва ўзи ҳам ҳалок бўлади» (Байҳақий, Зуҳдул Кабир 1/183, Дайламий, Китобул фирдавсий 7/448).
Суннатга мувофиқ тўйда нималар бўлмаслиги керак?
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 05 Апрель 2024
- (Нашр қилинган санаси)
1. Исроф бўлмаслиги керак. Бу мавзуда жиддий оғриқларимиз бор. Шайтон: «Бир марта қилсанг нима бўлади?» деб оёғимизни тойдиради. «Бир мартада ҳеч нима бўлмайди» десак, исрофдан қутулиш учун қадам ташлай олмаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: «Тўйда биринчи кун таом берилиши лозим. Иккинчи кун бериладигани эса суннат бўлади, учинчи кун бериладигани эса риёдан иборат» деб буюрдилар. Қуръонда исроф қилувчиларга оид бир сўз бор ва у сўз бошқа ҳеч ким учун қўлланилмаган.
Тошкент пиёласи...
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 06 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бирон нарсанинг камолотга етганлиги белгиси унга ҳеч қандай янги нарса қўшиш мумкин бўлмай қолганида эмас, балки ундан ҳеч нарсани олиб ташлаш мумкин бўлмай қолганидадир. Антуан де Сент-Экзюпери
«Хўжакўрсин» кимга керак?
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 07 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бундан юз йиллар муқаддам маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний «Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг» деб ёзган экан. Мен у пайтдаги тўйларни кўрмаганман. Шунинг учун ҳам Авлоний нега бундай дегани борасида бирон бир жўяли гапни айтишим қийин. Аммо аниқ айта оламанки, унинг бу хитоби бугунги кундаги тўйларимизга жуда ҳам мос тушади.
Гўё адиб ўзбек халқи юз йилдан сўнг шундай тўй қилиб, муаммоларга дуч келишини олдиндан билгандай туюлади менга.- Энди бизнинг мақоламизни ўқиётган ҳар бир сайт фойдаланувчи хаёлини бир жойга қўйиб ўйлаб кўришини илтимос қилардик, «тўй» қандай қилиб «бало» бўлиши мумкин? Ахир тўй хурсандчилик, шодонлик белгиси эмасми?
Бундай олиб қараганда ҳақиқатдан ҳам тўй шодонлик белгиси бўлиши лозим. Аммо четдан қараганда шундай туюлади. Чунки ҳозирги тўйларимизни замирига назар ташлайдиган бўлсак, у ташвиш, дабдабабозлик, риё, хўжакўрсинга айланиб қолганига амин бўламиз. Чунки тўйларимизни кераксиз харажатларга шу қадар тўлдириб ташладик-ки, натижада у биз учун ташвишга айланди. Йўқ, ундай эмас, дея эътироз этмоқчимисиз? Унда келинг, бир тўйларимизни таҳлил қилиб кўрайлик.
Дастлаб тўйни ўтказиб олгач, ҳар қандай одам айтадиган машҳур бир иборани эшитинг. У барча маросимлар тугагач: «Елкамдан тоғ агдарилди», дейди. Агар тўй хурсандчилик бўлса, нега энди унинг елкасини тоғдай эзиши керак. Нега у хурсанд бўлиб қувнаш ўрнига ташвиш қилмоқда. Унинг елкасини қандай юк эзмоқда? Бу — ортиқча даҳмазалар юки. Агар у ўзига тўқ одам бўлса, шу тоғнинг ағдарилиши билан қутилади. Мабодо кунини зўрға кўраётган, маош кутиб яшайдиган одам бўлса, ундан ҳам каттароқ тоғнинг остида қолиб кетади. Чунки бугунги кундаги одамлар ихтиро қилган даҳмазали тўйлар унча-мунчасининг белини синдиради. Биз ҳаётимизни фаровонлаштирадиган фан-техникада ҳеч қандай ихтиро қилмадик, аммо тўйларимизда ўзимизга оғирлик келтирувчи харажатларни ихтиро қилиб ташладик. Бунга шу қадар зўр бердик-ки, энди бу даҳмазаларни амалга ошириш учун одамлар ўзини ўтга, чўққа урадиган бўлиб қолди. Албатта, бунинг учун кимдир ҳалол топади, кимдир ҳаром. Баъзида касбига хиёнат қилади, кимнидир алдайди, кимнингдир ҳақини еб кетади. Унинг бу иши билан адолат мезони ҳам бузилади, жамиятда иллатлар кўпаяди. Эътибор беринг — буларнинг барчаси биз хурсандчилик ёки ташвиш эканини аниқ англаб етмаган тўй номли маросимга пул йиғиш учун қилинмоқда.
Бозорлардаги аёлларни кўрганмисиз? Нега улар аёллик латофатини йўқотиб, бозорларда пул топаман, дея не куйларга тушишмоқда? Ким биландир урушишади, айримлари тарозидан алдайди, қатиқни қаймоқ, қиёмни асал, дея алдаб сотишади. Уларнинг ҳаммаси фақат тирикчилик ёки қорин тўйдириш учун шундай қилмоқда деб ўйлайсизми? Айримлари ҳақиқатдан қийналгандир. Аммо кўпчилигининг ташвиши —ўғил уйлантириш ёки қиз чиқариш. Қисқа қилиб айтганда, бу одамларнинг асосий ўй-фикри қандай-қилиб бўлмасин пул топса-ю, тўй қилса. Ҳаётнинг бошқа жиҳатларини, яъни илм олиш, сиҳатгоҳларда дам олиш, чет эл саёҳатларига боришни ҳаёлларининг кўчасига ҳам келтиришмайди. Мабодо адашиб шундай фикр мияларига келиб қолса ҳам уни дарров қувиб чиқаришади. Чунки улар пул топишлари керак. Гўё фақат тўй қилиш учунгина яшаётгандек туюлишади. Умр ҳам ана шу ташвиш билан ўтиб кетади. Кўряпсизми тўй бизлар учун ташвиш бўлиб чиқяптими? Баъзида бу ҳаракатларни фарзанд ташвиши ёки орзу-ҳавас деб қўйишади. Бу ғирт сафсата, бўлмагур гап. Нега дейсизми? Биринчидан, инсон ўзига енгиллик келтирадиган нарсаларни орзу-ҳавас қилиши керак. Иккинчидан, фарзанд ташвишини қилган одам болалигидан уларнинг ўқишига эътибор беради, дарсга кирган-кирмагани, ҳулқ-одоби билан қизиқади. Ҳамма нарсани ташлаб қўйиб, тўйга пул йиғиш билан овора бўлган одамни фарзанд ташвишини қиляпти, деб ким ҳам айта олади? Энг аячлиси — шунча машаққатлар эвазига қилинган тўйдан сўнг кўп ўтмай ёш оилаларнинг ажралиши учра-ётгани ҳеч кимга сир эмас. Нега шундай бўлмоқда? Чунки биз тўй ўтказиш учун пул йиғишни ўйлаймиз, аммо фарзандларимизга оила одоби, эр-хотин ҳурмати, рўзғор тебратиш сирларини ўргатишни унутамиз. Гўё тўйни ўтказиб берсак, ҳаммасидан қутулгандек ҳис қиламиз ўзимизни. Тўйдан сўнг энди енгил нафас оламан, деган ота-она учун яна кутилмаган ташвиш бошланади. Бу ташвишларни аслида кутилмаган эмас, балки кутилган дейиш тўғрироқ бўлади. Чунки пул топишни биринчи ўринга қўйиб, тарбияни унутганлар учун бундай ташвишнинг бўлиши табиий эди. Куёв бирон жойда ишлаб рўзғор тебрата олмайди, келин озга қаноат қилмайди, куёв ароқхўр, келин овқат пиширишни билмайди. Ҳамма камчиликлар бирин-кетин келиб чиқаверади. Ота-она эса «Қайси гуноҳим учун бундай савдоларга йўлиқдим?» дея нолишга тушади. Аслида буларнинг барчаси оддий хатолар, холос. Ўша одамлар дунё зийнатларига маҳлиё бўлиб, хўжакўрсинга тўй қилиш, бунинг учун умрни заҳматда ўтказиш ташвишида бўлмай, балки иймону эътиқодни ўйлаганларда, бундай савдолар бошларига тушмаслиги мумкин эди.
Биз нега хўжакўрсинга тўй қилиш деган жумлани ишлатдик? Сабаб — кўпчилик ҳолатда бундай тўйлар ўзини кўрсатиш, одамлар гапирмаслиги, «тўй номига ўтибди» деган гапни эшитмаслик учун қилинади. Кераксиз харажатлар учун катта пуллар сарфланади. Буни қурби етган эплаб қилади. Қурби етмаган эса, одамлар гапирмаслиги учун чирана бошлайди. Бундай вазиятда аёллар жиловни қўлга олиб, эрнинг қулоқларни қиздиради. «Дадаси элнинг олдида нима деган одам бўламиз? Уни қилмасак бўлмайди, буни қилмасак бўлмайди». Эр бечора ҳам ноилож «хўп» дейди. Чун-ки бугунги кунда аёллар оилаладаги бундай ишларни бошқарадиган бўлиб қолишган. Жилов уларнинг қўлида. Камдан-кам одам «Ҳаммаси оддий бўлади, гап тамом вассалом», дея олади.
Кўряпсизми, кимларнингдир гап-сўзидан, ғийбатидан қўрқиб, тўй қилувчи ўзини машаққатга ташламоқда! Бу хўжакўрсин бўлмасдан нима бўлсин?!
Тўйни оддий ўтказиш мумкинми? Мумкин. Аммо биз одамлар кўзи учун иш қилишга ўрганиб қолганмиз. Имкониятимиз етмаса ҳам, инсофу диёнатга тўғри келмаса ҳам, қонунлар бузилса ҳам, ўзи-мизни қийнаб тўй қиламиз. Фақат одамлар гапирмаса бўлди. Қолгани бир пул. Энг муҳими одамлар кўрса, мақтаса, шунга хурсанд бўламиз. Эртасига нима бўлиши билан ишимиз йўқ. Ахир емай-ичмай, соғлигини йўқотиб, йиллар давомида йиққанини бир кунда совуриб юбориш бемаънилик бўлмай яна нима бўлсин?! Ҳеч бўлмаганда, савоб бўлганда ҳам майли эди, афсус шу савоб ҳам йўқда бу ишлардан. Бунақада қачон ривожланамиз, қачон топганимизни тўйга эмас, фарзандларимиз камолоти, соғлиги, ўқиши учун сарфлаймиз?
Бундай тушунчалар мамлакатимизда етук мутахассисларнинг кўпайишига ҳам салбий таъсир кўрсатмокда. Чунки кўпчилик билим савиясини ошириш, ўз устида ишлаш ўрнига тўйга пул топишга ўралашиб қолмоқда. Улар китоб ўқимаса, малакасини ошириш учун изланишни ҳаёлларининг кўчасига ҳам келтиришмаса, аҳвол шу тарзда давом этаверса, қачон юксак малакали мутахассислар кўпаяди? Натижада яна «хорижда зўр мутахассис бор» деб, уларнинг ёрдамига кўз тикамизми?
Ёдингизда бўлса 1998 йилда Президентимизнинг тўйлар ва бошқа маросимларни ортиқча сарф-харажатларсиз ўтказиш тўғрисидаги фармони эълон қилинган эди. Ўша пайтда бир неча ой бунга маълум маънода амал қилинди. Бироз вақт ўтгач эса, бу фармонни унутиб, ҳамма яна ўз билганича иш тутадиган бўлиб қолди. Ахир фармон бир неча ой амал қилиб, сўнг унутиш учун чиқарилмайди-ку! Унга ҳамма вақт амал қилиниши керак. Маҳалла раислари бу ишларга эътибор беришлари лозим, деб ўйлаймиз. Ушбу мақоламизда тўйларимиз келтириб чиқараётган айрим ачинарли ҳолатларнигина айтиб ўтдик, холос. Барча жиҳатларини айтишга, афсус, ҳозир имкониятимиз етмайди. Балки вақти келиб, бу мавзуга яна қайтармиз. Агар мақоламизни ўқиган одам ёки мутасаддилар: «ҳа энди журналист ёзибди-да», дея эътиборсиз бўлмай, камчиликларнинг олдини олишса ва жавоб беришса, бошимиз осмонга етар эди. Чунки бизларнинг вазифамиз камчиликларни вақтида кўрсатиб ўтишдир. Биз ҳикоя қилган иллатлар эса халқимизни оёғидан пастга тортиб, тараққиётдан тўсиб турибди. Хотима сифатида Авлонийнинг сўзини такрорлаймиз «Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг!»
Остонада ўтирма!
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 06 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Ёшлик чоғларимизда остонада ўтирсак ёки туриб қолсак, катталар: «ҳой бола, остонада ўтирма, ёмон бўлади», деб дашном беришарди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар