Сайт бўлимлари
Айяна Мун: қариндошлари ундан воз кечди, лекин у интернетда машҳурликка эришди
- Подробности
- Бўлим: Янгиликлар
- Чиққан санаси: 31 Август 2022
- (Нашр қилинган санаси)
Жанубий Кореялик Айяна Мун ислом динини қабул қилгач, уни молиявий ёрдамдан маҳрум қилган қариндошлари билан муаммолар бошланди. Лекин у Малайзияга кўчиб кетди, бу ерда интернетда шуҳрат қозонди ва моделлик борасида муваффақиятга эришди, хабар қилади Wolipop сайти.
Айяна Джихье Мун 1995 йил бой оилада туғилган. Унинг отаси томонидан қариндошлари сиёсатда нуфузли одамлар бўлиб, бобоси энсиклопедик билимга эга ўқимишли одам бўлган. Қиз шундай дейди: "менинг қариндошларим турли мамлакатлардан кўплаб ҳамкасблари ва танишлари бор эди, улар билан ўз бизнесларини олиб боришарди. Улардан бири ҳатто Индонезияда бизнес қилишга муваффақ бўлди. Улар тез-тез мусулмон аёллар ҳақида, уларнинг кийиниши ҳақида менга гапириб беришарди. Эҳтимол, ўшанда мен дин тушунчасини биринчи марта англадим".
"Бобом ва амакимнинг ҳикоялари менинг қизиқишимни уйғотди. Ислом маданияти ҳақида кўпроқ билиш учун китоб ўқишни, янгиликлар ва ҳужжатли филмларни томоша қилишни, Интернетни кезишни бошладим. Ўша пайтда корейс тилида Ислом ва Яқин Шарқ ҳақида янгиликлар ва мақолалар кам эди. Мен инглиз тилидаги материалларни қидиришимга тўғри келди, гарчи бу тилда менинг билимларим минимал бўлсада", деб ёзади қиз ўзининг "Айянанинг Исломга саёҳати" китобида.
16 ёшида у Исломни қабул қилди. Шу билан бирга, Айяна мусулмонлар жуда кам бўлган Кореяда унинг алоҳида истиқболлари йўқлигини тушунди, шунинг учун у Малайзияга ўқишга боришга қарор қилди. Ота-она қизни қўллаб-қувватламади. Айяна шундай дейди: "Ота-онам истаган нарсам учун пул тўлашлари мумкин эди. Аммо мен Исломни қабул қилиб, динни ўрганиш учун мусулмон мамлакатга кўчиб ўтишга қарор қилганимдан сўнг, улар мени моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тўхтатдилар. Шундай қилиб, мен жуда қийин вақтни бошдан кечирдим, пулим йўқ эди. Ўша пайтда мен 19 ёшда эдим".
Айяна Мун Инстаграмда блог юрита бошлади ва тез орада интернетда машҳур бўлди. У Малайзия ва Индонезия брендларидан ҳамкорлик учун таклифлар ола бошлади ва унинг карьераси жадал ривожланди.
2018 йилда Айяна Индонезиядаги гўзаллик брендининг элчиси бўлиб ишлаган ва ичимликлар рекламасида иштирок этган. Бундан ташқари, у ҳижоб брендлари билан фаол ҳамкорлик қила бошлади.
2019 йилда қиз "Севгининг 99 исми" фильмида ўйнади, шунингдек, Youtube-да бўяниш дарсларини ўтказа бошлаган блогида. Инстаграмда ҳозир унинг 3,6 миллиондан ортиқ обуначилари бор.
Ҳозир Айяна Мун Индонезия ва Малайзия ўртасида доимо саёҳат қилади. 2020 йилдан Малайзия Халқаро Ислом Университетида (IIUM) алоқа йўналишида таҳсил олади.
Аянанинг укаси Айдын Мун ҳам опасининг намунасидан илҳомланиб, 2019 йилда Ислом динини қабул қилган. У ҳозирда Жанубий Кореяда ҳарбий хизматни ўтамоқда ва ўз ҳарбий қисмидаги ягона мусулмон.
Машҳурликка эришган Мун ўз ҳикоясини 2020 йилда нашр этилган "Айянанинг Исломга саёҳати" номли китобида тасвирлаб берган. Уни қўлига қалам олишга нима туртки бўлганлиги ҳақида қиз шундай дейди: «Мен китобларни яхши кўраман, гарчи бугунги кунда одамлар ўқишдан кўра видео томоша қилишни афзал кўришини билсам ҳам. Улар тарих ёзишдан кўра камера қаршисида туришни афзал кўришади. Лекин мен қоғозга қалам билан ёзишимга ўзимга ишончим комил».
У қўшимча қилади: «Ота-онамнинг моддий ёрдамисиз яшашга мажбур бўлганимда, ҳаётимда оғир дамларни бошдан кечирдим. Шунинг учун мен бошқа одамларга ғамхўрлик қилиш қанчалик муҳимлигини тушунаман ва китобимни сотишдан тушган маблағнинг бир қисмини хайрия ишларига сарфлашга қарор қилдим».
Ян Юн (Абу Муслим) таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 60 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар