1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Профессор муслимани жинсий камситишда айблади

 

Янги Зеландиянинг Окленд университети профессори муслима талабага нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлгани учун ишдан ҳайдалди.

ОТМ профессори муслима талаба билан қўл ушлашиб кўришишга мажбурламоқчи бўлди, бироқ ниятига эриша олмаганида, талаба қиз устидан жинсий сабабларга кўра камситилдим, деб даъво қилишга қарор қилди.

Университет маъмурияти муаллимнинг ҳаракатлари муассаса низомининг ва ахлоқ меъёрларининг жиддий бузилиши сифатида баҳолади ҳамда профессорни ишдан бўшатишга қарор қилди, дея хабар беради IslamNews ахборот агентлиги Khaleej Times нашрига ишорат билан.

Университет проректори Стюарт Маккатченга кўра, профессор аёллар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг исломий меъёрлари борасида хабардор бўлган ва муслима талаба учун атайлаб номаъқул вазиятни юзага келтирган.

“Ҳамжамиятимизнинг барча аъзолари университетимизда бунақа хулққа ўрин йўқлигини билиши муҳим, агар яна шунақа ҳолат қайтариладиган бўлса, мен ўйлаб ҳам ўтирмай тегишли текширув ва интизомий чоралар ўтказилишига буйруқ бераман”, - дея қайд этди проректор.

Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ