1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бассейнлар билан боғлиқ низо муслималар фойдасига ҳал бўлди

 

Қирғизистонда ҳижобли муслималар учун уларни қулай қилиш мақсадида шаҳар бассейнларига ташриф буюриш қоидаларини ўзгартиришни исташмоқда.

 Ўтган ҳафта Бишкекда ОАВда аёлларнинг исломий чўмилиш кийими – тана ва бошни тўлалигича ёпиб турадиган буркинида  бассейнларга келишини тақиқлаш ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгандан кейин ўзига хос жанжал юзага келди.

Спорт коплекси маъмурияти бассейнга келган кишиларга плавки ёки купальник (очиқ чўмилиш кийими), алмаштириладиган пойафзал ва резина шапкача кийишни талаб қиладиган санитария-эпидемиология талаблари ва қабул қилинган қоидаларни далил қилиб келтирган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бунда мусулмонларнинг ёпиқ кийимларини кийиб юрадиган аёллар ҳуқуқларининг камситилишини кўрдилар.

Кейинчалик спорт комплекси маъмурияти узр сўради: "Биз фуқароларнинг дин эркинлигини ҳурмат қиламиз ва ҳамма учун шароитлар яратишга интиламиз, чунки Қирғизистон ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланадиган дунёвий давлат ҳисобланади".

Ташкилот вакиллари шуни ҳам хабар қилдиларки, муслима аёллар учун алоҳида жадвал тузиладиган лойиҳа устида ишланмоқда, чунки шариатга кўра аёллар бассейнга эркаклардан алоҳида бўлган ҳолдагина ташриф буюриши мумкин.

Шундай қилиб бассейнга белгиланган соатларда эркакларнинг кириши тақиқланиши кўзда тутилади.

"Вақтинчалик қоидалар Қирғизистон мусулмонлари диний Бошқармаси билан биргаликда ресублика соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги давлат санитария-эпидемиология назорати Департаменти мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади", - маълум қилади объект маъмурияти.

Қирғизистонда бассейнларга ташриф буюриш қоидалари ҳақидаги масала илк бора кўтарилди. Янги меъёрлар мамлакатдаги барча муассасаларда амал қилиши кутилмоқда.

Манба: РИА Новости
Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 37 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ