Сайт бўлимлари
ЭМАНСИПАЦИЯ VS ИЙМОНСИПАЦИЯ
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 07 Сентябрь 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Аввал Сожурна Трут, 9 ёшлигида бир пода қўй билан бирга 100 долларга сотиб юборилган ва шундан бери ҳар куни зўравонлик ва калтакланишга учраб кеган ва қора танли америкалик аболиционист ва феминист аёл пайдо бўлди.
Унинг машҳур маърузаларида (энг таниқлиси «Ахир мен аёл эмасманми?») адолат ва аёлларнинг зулмдан озодлиги тушунчаси ифодаланган. «Мен эркак каби ишлай оламан, эркак каби ейман, ҳатто эркак каби калтакка ҳам чидайман – ахир мен аёл эмасманми?» - зулм тизимларини йўқ қилишга қаратилган бу ижодий жараён, танасининг рангидан қатъи назар, қолган барча аёлларга нисбатан ҳам амал қила бошлади.
Кейин Леннон ўзининг «Woman is The Nigger of the World» – «Аёл – бу дунёнинг нигери»: «Пардоз қилинг, рақс тушинг» қўшиғи билан кириб келди. Ундан кейин марксизм йўналишидаги феминист Анджела Дэвис пайдо бўлди – ҳалигача «Анджела Дэвисга озодлик!» шиори қулоғимиз остида янграйди – мактаб йиллари шу даражада хавотир олганмиз.
Умуман олганда, эмансипация – ғарб либерал жамиятининг мақсадли йўналтирилган дискурси сифатида аёллар эркинлиги ва ҳуқуқлари учун курашдан бошланиб, жинслар ўртасида шафқатсиз курашга айланиб кетди, либерал жамият фикрига кўра уларга зулм қиладиган ҳамма нарсадан воз кечишга олиб келди.
Маълум бўлишича, замонавий аёл нафақат содир бўлган зулмни, балки умуман патриархал жамиятни анъанавий асослари - дин белгилаб берган ва нафснинг тўймас истакларини чеклайдиган оила, эр, болалар, одоб-ахлоқ, виждон ва камтарлик тамойиллари билан эзиларкан.
Агар аёлнинг ўзи уни «эзадиган» нарсалардан воз кечишни истамаса, демак у – қолоқ, замондан орқада қолган ва нотўғри аёл – ўзи истамаса ҳам, унинг манфаати учун зудлик билан маърифатли қилиш ва зулмдан озод қилиниши керак бўлган ўрта аср зулматининг қурбони ҳисобланади.
Натижада, жинслар ўртасидаги жанг генденр фарқлари доирасидан чиқиб кетади, қадриятлар, тизимлар дунёқарашлар, анъанавий-диний турмуш тарзининг қуришдан кўра бузиш, топишдан кўра йўқотиш, одамийликни йўқотиш одамийликни ўрганишдан осонроқ эканлиги сабабли кетма-кет ғалаба қозонаётган ноанъанавий, дунёвий онг билан урушига айланади.
Дунё бўйлаб қадам ташлаётган глобаллашув натижасида бу қадриятларнинг таъсири, жумладан мусулмонлар учун ҳам шу қадар кучли ва зарарли бўлиб чиқдики, бугун барчамиз ширин бўлиб кўринган ҳодисанинг аччиқ меваларини йиғяпмиз. Дастлаб жуда тўғри тенденцияларга эга бўлган, аёлларга фойда келтириши керак бўлган бу ҳаракат асфальт ётқизувчи аёллар, метро қурувчи аёллар, юкчи аёллар, фаррош аёллар, троллейбус ҳайдовчиси бўлган аёллар, шунингдек, лабида сигарета билан, аёллик, оналик, муқаддаслик жиҳатларини тобора йўқотиб бораётган эркакшода аёллар кўринишида натижалар берди.
Мана энди шарқнинг мазлум аёллари ҳақидаги афсоналар ва шиорлари билан чиқиб келган, ҳар бир қулай фурсатда ечинадиган FEMEN. Мусулмонларнинг хотинлари ўқимайди ва, эй, Худойим! – улар ишламайди! Ёки, оҳ, шармандалик! - уйида уй бекалари бўлиб ишлашади! Энди Шарқнинг бадбахт аёллари феминист фаолларнинг уларни эркаклар ишини қилиш, шунингдек, "яланғоч"тарзидаги сиёсий баёнотларга бўлган ҳуқуқларни қўлга киритишларига ёрдам беришини кутишмокда. Улар истаган нарсага эришгандан кейин қоладиган охирги нарса, эркаклар билан мутлақо тенглашиш учун аёл жинсини эркакка ўзгартиришдир. Агар аёлни эркакка ўзгартириш имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаганда эркакни аёлга ўзгартириш керак бўлади, шунда улар ўзларининг бирламчи ва иккиламчи белгилари билан ажралиб турмайдилар. Шундай қилиб, натижада эркаклар ҳам, аёллар ҳам бўлмайди, битта unisex бўлади.
Unisex?
Замонавий ижтимоий фан жинс ва гендер тушунчаларини фарқлайди. Яъни, жинс – бу анатомик физиологик хусусият бўлиб, унинг асосида одамлар - инсон зоти эркаклар ва аёллар сифатида таърифланади. Гендер эса жамият уларга нисбатан белгилайдиган ижтимоий ва маданий меъёрлардир. Яъни, эркак ёки аёл бўлиш шунчаки анатомик тузилишда эмас, балки маълум белгиланган гендер ролларини бажариш борасида ҳам фарқ қилади. Маскулин ва феминин. Албатта, улар турли мамлакатлар ва жамиятларда улар ўзига хос, аммо албатта, ассиметрик ва қарама-қаршидир.
Бу гендер стереотиплари инсон онгида чуқур шаклланган. Масалан, чақалоқ туғилганда, улар дарҳол таъкидлашга ҳаракат қилишади: агар ўғил бола ҳаворанг, қиз бўлса – пушти кийимлар танлашади. Ёки, масалан, "эркакшода аёл" ёки "хотинчалиш эркак" деган ёрлиқлар инсон руҳиятига жуда салбий таъсир қилади.
Бундай ҳодиса ва аниқлаш тизимларининг ҳақиқий келиб чиқиши ҳақида мушоҳада килиш керак. Шак-шубҳасиз, фитра каби гендер роллари ҳам бизга Парвардигор томонидан асос қилиб берилган. Биз туғилган пайтитмизда ўз жинсимизни танлаш имкониятига эга эмаслигимиз ҳақида айтмасак ҳам бўлаверади. Худо бизни турли хил яратди, биз турли жинсдамиз, шунинг учун бизда турли имконият ва қобилиятлар мавжуд ва буни ҳисобга олиш керак. Эркак киши минг хоҳлагани билан бола туғиб, ўз сути билан боқолмайди. Аёл киши эса, бола туққач, тўғри танлов қилиш керак бўлади – болани боқиш ва тўғри тарбиялаш, оилани афзал кўриш, ёки болани сунъий аралашма билан уни озиқлантириш, бегоналарга топшириб қўйиш ва карьерасини давом эттиришга интилиш.
Хуллас, Яратган бизни тенглаштирмай, хоҳлаганича ажратиб, ҳар биримизга ўз вазифаларимизни тайинлаб, табиатимизни ҳимоя қилишни буюрди, токи эркак киши эркак бўлиб, аёл киши эса аёл бўлиб қолсин ва улар бир-бирини тўлдирсин.
Ҳатто Қуръони Карим ҳам унинг морфологияси бу гендер ассиметриясини кўзда тутадиган тилда бизга узатилган. Шундай қилиб, биз мурожаат айнан кимга каратиганини тушуна оламиз. Араб тилида эркак ёки аёлга мурожаат қилинишини кўрсатмаган ҳолда "ишлар қандай?" деб сўрашнинг имкони йўқ. Ва бу илоҳий ҳикматдир. Аёлнинг моҳияти – муҳаббат, меҳр, садоқат, нафислик, гўзаллик, мулойимлик (бу сўзларнинг ўзи «женский род»да). Эркак эса – боқувчи, ҳимоячи, жангчи, фуқаро, масъул шахс.
Қадимги юнон ёзувчиси Ксенофонт «Домострой» асарида қуйидаги фикрларни баён қилган:
"Худо ҳар икки жинс табиатини туғма мослаштириб қўйган: аёл табиати уй-рўзғор ишлари ва ташвишлари учун, эркак табиати - ташқи ишлар учун. У эркак танаси ва руҳини совуққа ва иссиққа, саёҳатга ва ҳарбий юришларга дош бера оладиган қилиб яратган, шунинг учун у уйдан ташқарида ишларни бажариши тайинланган. Аёл танасини эса, Худо бу ишларга камроқ мослаштирилган килиб яратган ва шу сабабли... унга уй-рўзғор ишларини тайин килган... Аёл киши учун уйдан ташқарида бўлишдан кўра уйда қолишга муносиброқ ва эркак киши учун ташқи ишларга ғамхўрлик қилишдан кўра уйда қолиш уятлироқдир"
«Ҳаммангиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз ўз сурув-подасига масъулсиз»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларда келтирилган бу сўзлари ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши ва бунинг учун жавобгар эканлигига ишора қилади. Али ва Фотима ўртасида оиладаги вазифаларни тақсимлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алини уйдан ташқаридаги ишлар учун жавобгар қилиб қўйган – бу озиқ-овқат топиш, динни ҳимоя қилиш, сиёсий ва жамоатчилик фаолияти. Фотима эса уй ичидаги ишлар – уйни саранжом-саришта тутиш, овқат тайёрлаш ва болалар тарбияси учун жавобгар қилиб қўйган. Бу вазифаларни бажарар экан, эр-хотин бир-бирига ғамхўрлик қилиши лозим бўлган.
Шак-шубҳасизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қизларига фақат яхшилик тилаганлар ва унинг оиласига эркак ва айл табиатини ҳисобга оладиган ролларни энг яхши тақсимлаб берганлар.
Эркак ва аёл табиатга қарши бориш, муносабатларни ўз моделларини ташкил этиш, уларнинг ўринларини ўзгартириш, ёки жисмоний, психологик ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олмаган ҳолда уларни тенглаштиришга қаратилган ҳаракатлар инсонга ҳалокатли таъсир этади, насл бузилишига ва, охир-оқибатда, эркакларда фаол эркаклик тамойили депрессив йўқотилишига, аёллар эса ўзлигини йўқотиб, эркаклик хислатларига эга бўлишига олиб келади.
Натижада, аёллар "Ҳақиқий эркаклар қаерда?" деб хитоб қилади ва анча вақтдан бери улар пайдо бўладиган жойнинг ўзи йўқлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Зеро, аёл киши ҳам худди эркак каби уйда камдан-кам бўлса, фарзандлари усиз улғаяди. Агар сиз болаликдан уларга тўғри асос солмасангиз, унда келажакда сиз фақат ўзингизни айблашингиз мумкин бўлади.
«Наҳотки энг яхши нарсани энг ёмон нарса билан алмаштирмоқчисиз?»
Замонавий аёл уйдан ташқарида ўзини кўрсата олмагани ҳақида улкан хомхаёлларни бошидан кечиради. Унинг назарида, катта дунёда, бу жозибали жамиятда, у қандайдир ажойиб, қизиқарли, ҳайратланарли таассуротларга эга бўлиши керак, лекин уларга эргаша олмайди. Агар у уйда бўлса, демак унинг ҳаётидаги энг яхши воқеалар уни эшик ортида қолдиради.
Бу орада унинг ҳаётидаги асосий воқеалар унинг «бурни остида» содир бўлади. Агар у уйида бўлса, бола биринчи қадамларни унинг кўз ўнгида унинг кўз ўнгида қўяди. Агар у уйда бўлса, тарбиянинг биринчи асосларини онасидан олади. Агар аёл уйи билан шуғулланса, эр оғир иш кундидан кейин тоза ва фаровон уйига қайтади. Парвардигорнинг инояти, уйғунлик, бахт, осойишталик, баракат унга келади, лекин агар уни уйда топа олса. Бир олим айтганидек:
«Аёл ишга чиққан пайтдан бошлаб – унинг уйи бўшаб қолди».
Бу аёлнинг фаолияти ва ижтимоий ҳиссаси ҳар доим фақат оила билан чекланиши керак дегани эмас. Мисол учун, таълим ёки тиббиёт соҳаларида аёллар мавжудлиги баъзида эркаклардан кам талаб қилинмайди. Аёл шифокорлар йўқлиги ёки етишмаслиги эса аёллар эркаклар томонидан текширилишига олиб келади. Лекин аёллар бу тамойилга амал қиляптими? Ҳозирги вазият шуни кўрсатадики, йўқ. Шунинг учун биз ҳали ҳам аёллар шифокорларига муҳтожмиз, аммо бизда аёллар ҳуқуқшунослари, иқтисодчилар, ишбилармон аёллар, муҳандислар, менежерлар ва котибалар керагидан ортиқ.
Бу ерда шуни тўғри тушуниш керакки, гап эри ёки отаси йўқ ва уйдан ташқарида ишлашга мажбур бўлган аёллар ҳақида кетмаяпти. Гап тамойилнинг ўзи ва унга муносабат ҳақида кетяпти, чунки кўпинча на эри борлиги, на унинг томонидан моддий фаровонлик таъминланиши аёлни оиласи ўрнига ўзининг карьераси билан шуғулланишдан тўхтатмайди.
«Бақара» сурасининг 61-оятида айтиладики: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?» Мусулмон аёллар уйларида қолишлари яхши, лекин улар уйларидан заруратсиз ҳам чиқадилар. Оила билан шуғулланиш улар учун яхшироқдир, лекин улар карьера қилишни афзал кўрадилар. Бегона эркаклар уларни кўрмагани яхшироқдир, лекин улар эркаклар олдида ясаниб-безаниб юришни афзал кўрадилар. Агар биринчи ҳолатда аёл Аллоҳнинг ризолиги учун ҳаракат қилса, иккинчи ҳолатда бу раҳматдан фақат узоқлашади, холос.
«Иймонсипация»
Эмансипация тажовузига бизнинг жавобимиз айнан шундай бўлиши керак. Илоҳий ҳидоятга мувофиқ вазифаларимизни бажариш, албатта, биз етишмаётган нарсадир. Аёлнинг уйдаги, оиласидаги фаолияти ҳам худди шундай ишдир, лекин унинг ўзи учун, яқинлари учун, жамият учун барокат ва фойдаси кўпроқ бўлади.
Зеро, аёл ўз фарзандларини тўғри тарбияласа, шу билан ўз келажагига, динининг келажагига, фарзандларининг, уммат ва бутун жамиятнинг келажагига энг яхши "инвестиция" киритади. Бола саҳифалари тоза бир китобга ўхшайди - унда нималар ёзсангиз, болангиз келажакда худди шундай бўлади.
Барчамиз юксак ахлоқли жамиятда яшашга интиламиз, аммо бу жамият бизнинг қўлимиз ва ниятимиз орқали қурилганини, айрим инсонларга йиллар ҳаёти ва салбий тажриба кераклигини англаймиз. Нима учун биз қимматбаҳо савобларимизни бегоналарга: энага ва уй хизматчиларига берамиз? Наҳотки биз Аллоҳнинг ризолигига эришганимизга шунчалик амин бўлдикки, уларни ҳар томонга сочиб юборамиз?
Уй юмушлари - фақат ошхона ва кир-чир билан чегараланмайди, лекин ҳатто улар ҳам тўғри ният билан қилинса, Аллоҳга ибодатдир, фарзанд тарбиясини эса, айтмасак ҳам бўлади. Ахир ким болаларига яхшилик ва ёмонлик нимада эканлигини онадан кўра яхшироқ тушунтира олади, уфқларини кенгайтира олади, уларга бутун дунёни очиб беради? Замонавий православ арбобларидан бири, Пушкиннинг онасининг исмини кўпчилик билмайди, лекин дадасининг исмини ҳамма билади деганди... Бегона аёл фарзандларингизга она бўлишини хоҳлайсизми?
Қайсидир бизнес тури ва профессионал фаолият билан шуғулланувчи аёллар замонавий ва илғор деган қандайдир стереотип фикрлар мавжуд. Улар ҳақиқатда замонавийроқ. Лекин бу замонавийликнинг анча камчиликлари бор, вақт ҳаракати қанчалик давом этиши билан, замонавийлик янада кўпроқ – ижтимоий, жинсий, сохта маънавий бузуқликларга парчаланади. «Илғорлик»ни эса кўплаб олимлар ва файласуфлар аллақачон танқид ўқига тутиб бўлишган.
Машҳур француз мутафаккири Рене Генон ўзининг "Замонавий дунё инқирози"да шундай ёзган: "Замонавий цивилизация сунъий равишда янада кўпроқ, янги ва янги эҳтиёжларни яратишга интилади... Илгари, одамлар уларнинг мавжудлиги ҳақида ҳатто билмаган ва уларга ҳеч қачон интилмаган нарсаларсиз бемалол уддаларди. Бугунги кунда, аксинча, уларни зарур деб ҳисоблаганлари учун, маълум нарсаларнинг йўқлигига чидаш улар учун азоблидир ва охир-оқибат улар учун ҳақиқатан ҳам зарур бўлиб қолди. Шу сабабли ҳам кўпчилик замонавий одамларда қолган моддий эҳтиёжларини қондириш воситаларини қўлга киритиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилишмоқда.
Ҳамманинг дарди фақат пул топишда, чунки фақат пул бу нарсаларни сотиб олишга имкон беради ва бу нарсалардан уларнинг ихтиёрида қанчалик кўп бўлса, улар кўпроқ сотиб олишни истайдилар, доимий равишда янги ва янги эҳтиёжларни кашф қилишни давом эттирадилар. Ва бу эҳтирос ҳаётдаги ягона мақсадга айланади".
Ажойиб нарса даҳшатлига (замонавий постмодерн санъати намуналари), разил нарса мақбулга (масалан, расмий педофиллар жамоалари), иффат – уят, бир жинслилар оилалари меъёр бўлиб қолган «тараққиёт». Бу қандайдир фольклор ёки халқ хурофотларига эмас, балки Анъаналарга, бош ҳарф билан ёзиладиган Анъаналарга қарши, қора бу - қора, оқ бу - оқ бўлган дунёга қарши чиқадиган беҳурматлик дунёсидир. Парвардигор уни шундай яратди, У бизга шундай қуриш ва сақлаб қолишимизга буюрди. Қаерда хиёнат, ёлғон, қотиллик ва зино бўлса – бу салбийдир. Меҳр-оқибат, муҳаббат, садоқат, одоб, олижаноблик эса - ижобий.
Бугунги кунда мусулмонлар дунёга ўзининг бузуқ ҳаёт моделини юкловчи, тобора орамизга кириб бораётган либерал, дунёвий жамият тажовузига қарши турган кам сонлиларни ифодалайди. Аста-секин, биз қадрятларимиз Аллоҳ Таоло томонидан берилгани учун олий эканлиги; бу дунё вақтинчалик эканлиги ва бизга синов ва ибодат учун берилганлиги; динимиз ҳақ эканлиги ва ҳақдан кейин залолатдан бошқа нима қолади, унутишни бошлаймиз.
«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир» (Азҳоб, 35)
Муаллиф: Айгул Аубакирова
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 16 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар