Сайт бўлимлари
Тирик кўмилган қизалоқ ...
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 03 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Дунё Тижорат Марказидан буюмлар сотиб олдим. Юким оғир бўлгани учун хитойлик сотувчини чақирдим ва у: Ҳаммол чақирайми?,– деди. Мен: Ҳа,– деб жавоб бердим.
У дўконидан чиқиб, ўзи билан бирга йигирма ёшдан ўтмаган навқирон қизни етаклаб келди. Мен: Ҳаммол қаерда?,– деб сўрасам: Мана ҳаммол!,– деб жавоб берди!!
Мен бу ишдан норози бўлиб, эркак ҳаммолни талаб қилдим. Бироқ, сотувчи кўнглимдаги ҳайрат ва нафратни ҳис эгандек: Бу ёққа кел ва кўр!,– деди. У гўё: Хоҳлаганингни ўзинг танлаб ол!,– дегандек юк араваси ёнида туриб ҳаммоллик қилаётган ва юки бўлган одамларга юкларини ташиш учун бақираётган бир тўп қизни кўрсатди.
Мен бу манзарага чидай олмадим ва менга ҳаммоллик хизматини таклиф этган хотин–қизлардан айрилиб, эркак ҳаммолни қидира бошладим...
Менинг бу ҳаракатим хотин–қизларни камситиш учун эмас эди. Мен юкларимни ёш қизчага кўтаргизиб, олдида кетишдан уялдим. Мурувватим, ярим яланғоч қийинган қиз билан машинамнинг олдигача бирга юришимга монеълик қилди. Ғурурим эса Аллоҳ таоло мукаррам қилиб қадрини кўтарган ва ҳатто суралардан бирининг номини уларнинг номи билан атаган хотин–қизлар қадрини камситишда жоҳил инсонларга ўртоқ бўлишдан бош тортди...
Жоҳилият замонида ҳали ақли тўлмаган, кучи ва қуввати бўлмаган қизалоқларни уят ва рашк юзасидан ўлдиришар эди. Ҳозир эса ақлу ҳуши жойида, қачон, қандай, қаерда ва нега «дафн этилиши»ни тўкис тушуниб турган ёш қиз ва жувонларни кечаю кундуз, сиру ошкора тириклай кўмилмоқда. Ҳа, қиз ва жувонларнинг ўз хоҳишлари, ақлий ва жисмоний қувватлари билан кўмилмоқда! Ҳатто, бу «дафн»да қиз ҳам ўз розилиги билан қатнашмоқда ва кўпроқ тупроқ тортишлари учун курашмоқда!
Улар аёлларни бегона эркаклар қучоғига кўмишмоқда. Эркаклар ўз навбатида қиз ва жувонларни «ҳуррият» ва «тенглик» шиори остида ўйинчоққа айлантириб, аёллик назокатига тўғри келмайдиган иш ва вазифалар билан кўчанинг чорраҳасига отмоқдалар. Аёл «ўзига бўлган ишонч»га суяниб, ҳимоя қиладиган оиладан маҳрум бўлиб, кўчаларда тентираб юрмоқда. Жоҳиллар аёлни қорнида кўтариб юрган ҳомиласи билан, бағрида кўтариб юрган фарзанди ёки саводини чиқариши учун бошланғич мактабга кўтариб кетаётган сумкаси орасига кўммадиларми?!! Ҳа, кўмдилар! Кошки уни кийимлари ва тўсилган аврати билан кўмишсалар эди!! Бу «митти қизалоқ» «кўмилаётганида» мода, тараққиёт, маданият ва кучли дид соҳибаси деган ном билан унинг авратларини очдилар, кийимларини ечдилар ...
Аёлнинг ўзи ҳам таҳқирлашлари ва сотиладиган ва харид қилинадиган матога айланишида жоҳилларга ёрдамчи бўлди...
Ҳа, ўз қадрини камситиш ва таҳқирлашда аёлнинг ўзи ҳам ёрдамчи бўлди! У, ўзини иккинчи марта тирик кўмишлари ва дафн этишлари учун яшил чироқни ёқди...
Эркак ҳаммолни қидирар экан бозорнинг бошқа томонида бошларига рўмол ўраган, ёнларида кўпгина сумкачалардаги юкларни кўтариб олган эркак билан кетаётган учта аёлга кўзим тушди. Эркак улар тўхтаган жойда тўхтар, юрсалар юрар эди. Улар бирон нарсани харид қилишса, эркак пул узатар эди... Улар гўё маликалар эди... Ҳа, улар мукаррама, иболи ва ғурурли маликалар эди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ тобиинлардан бири бўлган Асвад раҳимаҳуллоҳнинг ушбу ривоятини нақл қилади: «Оиша разияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уй ичида нима ишлар қилгани ҳақида савол берилганида: «Рафиқаларига ёрдам берар ва вақти келгач намозга чиқиб кетар эди»– деб жавоб берди» (Имом Бухорий 676).
Мусулмон эркак мана шундай бўлади. У, аёлларнинг онаси, опаси, синглиси ёки рафиқаси бўлишларидан қатъий назар ҳуқуқларини ортиғи билан беради. Уларга уй ичида ёрдам бериш билан чекланмай, имконида бўлган нарсасини ва ҳатто уларни ҳимоя қилар экан жонини ҳам фидо этишга шай туради!
Ўзларининг юк аравалари билан кўчаларда ўтириб, бир ёки икки доллар ёхуд бир ёки икки сўмни кутаётган мазкур қиз–жувонларнинг анави «маликалар»га ҳасад кўзи билан қарашлари, кўнгилларидан: «Шу хорловчи меҳнат ўрнига анави ўранган жувонлар ўрнида биз бўлсайдик!» дея умид қилишлари, шубҳасиздир. Лекин, ўрталарида анчагина фарқ бор!
Ҳикоядан бир оз чекиниб, бошқа куни бўлиб ўтган ҳодисани эсладим. Машинамда ошхонага берган буюртмам пишишини кутар эканман, ичкарида ўтирган ғарблик эркак ва аёлга кўзим тушди. Улар овқатланиб бўлгач ўринларидан турдилар ва кассирга эркак ва аёл айри пул тўладилар. Ҳа, эркак ўзи еган таоми учун, аёл эса ўзи еган таоми учун алоҳида пул тўлади ва машинага бирга ўтириб, йўлларига равона бўлишди!!
Эй алданган синглим, наҳотки энг қийматли нарсани сариқ чақага ҳам арзимайдиган нарсага алиштирсангиз?!
«Алдамчи ҳуррият ва тенглик»нинг сохта ялтироқларига алданган айрим қиз ва жувонларимиз «ғарбона ва шарқона» қийматларни олиб келиб, «ғарбий ва америкача намуналар» бозорини жамиятимизда қизитиб, кечаю кундуз ушбу сохта ҳуррият ва пасткаш маданият талабида ҳайқирмоқдалар. Ҳатто уларнинг айримлари «Хотин–қизларни озод қилиш» ва «Эркаклар билан тенглик» ҳаракатларининг чақириқлари ортидан чопиб, аёлнинг ҳаётидаги эркакнинг ўрнини бекор қилиш ҳамда ҳаёт ва ҳаёт қонунларини бутунлай феминизмга айлантиришга чақирмоқдалар!!
Сиз уларнинг гапларини эшитиб, мақолаларини ўқисангиз араб (ўзбек) аёли ва муслималарнинг «аянчли» воқеъларини бўрттириб кўрсатаётганларига гувоҳ бўласиз. Аслида эса бу салбий кўринишлар жамият ҳаётидан исломий қадриятларни четлатиш, Исломни тўғри татбиқ қилмаслик бўлиб, бунинг акси эмасдир!!
Эрнинг рафиқасига зулм қилиши, уни хорлаб, хўрлаши, калтаклаши ва ҳуқуқларини поймол қилиши шариат андозаларига зид бўлиб, зулмга қарши оғиз очмаслик аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билмасликлари, ҳайвонга ҳам инсоф қиладиган шаръий аҳкомларни жорий қилишда ижро, низом ва муассасаларнинг мавжуд эмаслигидир!
Шу ерда муҳим саол туғилади: Хотин–қизларни озод қилиш ҳаракати аёлга интилган саодатини бердими ёки бахтиқаролигини зиёда қилдими? Бу саволга жавоб бериш учун эътиборингизга бутун дунёга «ҳуррият»ни экспорт қилаётган ва Афғонистон ва Ироқда ҳарбий устунликни қўлга киритганидан сўнгра: «Ижтимоий ва оилавий ҳаётнинг марказига кирган омилларга мувофиқ, муслималар оламидаги зулмни илдизи билан қуритиш замони келди!» дея жар солаётган Америка Қўшма Штатларидаги хотин–қизларнинг воқеий ҳаётларидан олинган айрим ҳақиқатларни ҳавола этмоқчиман! Бу ҳақиқатларни тадқиқотчи олима Нура Саъд синглимиз тўплаган. У шундай дейди:
Америкалик хотин–қизлар веқеълиги, «Америкача Бошқарув дурдонаси» даъво қилаётган адолат ва хавфсизликни аёл кишига бера олмаганига шоҳиддир. Биз буни ўша воқеъликнинг ҳисоботи ўлароқ таржима қилинган ушбу сатрларда ўқишимиз мумкин:
– 13 миллион америкалик ҳар куни марихуана, 8 миллион америкалик наркотик таблеткалар, 4 миллион америкалик эса кокаин истеъмол қилади. 50 миллиондан ошиқ америкалик эса ароқ ичишга муккасидан кетган пиёнистадир!!
– 7 америкаликдан бири яъни 39.4 миллион америкалик жинсий мақсадлардаги бевосита ҳужумларга ёки шилқимликка дуч келган.
– 7 америкаликдан бирига болалик чоғида тан жароҳати етказилган.
– 42 % америкалик эҳтиросли ва шафқатсиз жинсий тажовузларга дуч келганига эътироф этган.
– 50 % америкалик эр ва хотин ўртасидаги алоқаларни никоҳсиз тенглик ҳаёти деб тушунади. 50 % америкаликлар эса оила қуришга умуман эҳтиёж йўқ эканини таъкидлайди.
– Америкадаги ёшлар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳодисалари Европадаги ёшларга қараганда 20 баравар, Япониядагиларга қараганда ўттиз неча баравар кўпдир. АҚШда бир йилда 30 минг киши ўз жонига суиқасд қилган.
– 25 миллион америкалик герпес касаллигига чалинган. Америкалик ёшлар ва қизларнинг чорак қисми шу касаллик билан оғрийди. 1 миллион америкалик эса ОИТС (СПИД) касаллигига чалинган ва ўзларининг ОИТС вирусини дўстларига «ташувчи» эканликларини уялмай айтаверадилар!
– Америкалик хотин–қизларнинг 80 фойизи кейинги 30 йил мобайнида америкалик хотин–қизлар қўлга киритган ҳуқуқларга ахлоқий бузуқлик ва шиддат натижасида эришилганига иқрор бўлган. Улардан 75 фойизи қадриятларнинг емирилиши ва оиланинг бузилиши туфайли қайғуларини тилга олган.
– Америкалик хотин–қизларнинг 80 фойизи ўзларининг ишдаги масъулиятлари билан, умр йўлдошлари ва болалари олдидаги мажбуриятларини мувозанатлаштиришда катта қийинчиликларга дуч келаётганини тан олган.
– Америкалик хотин–қизларнинг 87 фойизи ҳаёт гардишини орқага қайтириш имкони бўлса, эркаклар билан тенглик ҳуқуқини талаб қилишни Америка Қўшма Штатлари давлати учун катта фитна ҳисоблаб, бу шиорни кўтариб чиққанларга қарши курашиш ўзининг бурчи эканини таъкидлаган.
– 1994 йилги ҳисоботга қараганда америкалик эркакларнинг 79 % рафиқаларини калтаклайдилар.
– Америкалик хотин–қизларнинг 18 % (17.7 миллиони) зўравонлик қурбонидир ва уларнинг ярмидан кўпи 17 ёшга тўлмай қурбон бўлган!
– «Хотин–қизларга нисбатан зўравонлик хуружларига қарши курашиш» жамиятининг ҳисоботига қараганда 35 ҳолатдан бир ҳолатдагина хотин–қизлар босқинчилик хуружидан шикоят қиладилар.
– Америкалик хотин–қизларнинг 42 фойизи иш жойларида, таълим муассасаларида, клуб ва кўчаларда жинсий шилқимлик қурбони бўлганллар. Моника Левинский бунинг ёрқин намунасидир!
– Америкада 6 миллион хотин уйида эридан калтак ейди ва на полицияга ва на касалхонага мурожаат этиб шикоят қилади. Зеро (Америка Давлат Оилани Мувофиқлаштириш Муассасаси координатори Джонис Мур тайёрлаган ҳисоботга кўра) 10 минглаб жувонлар кўз атрофидаги кўкаришлар, синган суяклар, ёнган ёки жароҳатланган, пичоқ билан кесилган, ўқ еган ёхуд стуллар теккан ёда қиздирилган насалар билан куйдирилган аъзоларини даволатиш учун муоянахоналарга келадилар.
– Нью Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қароргоҳига яқин жойдаги боғларда бир куннинг кундузида 24 хотинга тажовуз қилинган.
– Бундан бир неча йил илгари Америка CNN радио канали тарафидан тарқатилган хабарларга кўра, йилига 2 миллионга яқин жувон ва вояга етмаган қизчалар фоҳишахона ва қовоқхоналарда ишлатиш учун сотилади. Улар Шарқий Европа – Россия ва унга қўшни бўлган камбағал ўлкалардан Америкага келишади.
– Америкада бир ярим миллиондан ортиқ хотин–қиз фоҳишаликни тирикчилик манбаи қилиб олган!!
Бу – америкалик жувон ва унинг фарзандлари баҳраманд бўлаётган фаровонлик, хавфсизлик ва омонликнинг инсоний харитасидир!!
Албатта, биз Америкада бундай иллатларга қарши бел боғлаб курашаётган ва ислоҳот йўлларини қидираётган талайгина хотин–қизлар муассасаси борлигини биламиз. Бироқ, қуйидаги саволларга жавоб топишимиз керак:
Қийматлардан айрилиш ва табиий истакларга мутлақ имконият бериш ҳуррияти, тақлид қилиш учун бошқа жамиятларга намуна бўлиши мумкинми?!
Тараққиёт танани яланғоч қилиш... билан юзага келадими?!
Муаллиф: Карам Сафар Муборак
Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 596 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар