Сайт бўлимлари
Ҳовли олма, қўшни ол
- Подробности
- Бўлим: Қўшничилик
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Автобусда ёнимдаги бўш жойга анчадан буён кўришмаган дугонам ўтирди. Иккимиз ҳам хурсанд бўлдик. Ўтган вақтларни эсладик. Ўша кезлар у ўз уйи бўлишини жуда орзу қиларди. Гап орасида бу ҳақда ҳам сўрадим. У эса бир бошидан гапира кетди:
“Ўқишни битириб ишга кирдим, кундузи ишладим, кечқурунлари тикиш қилдим. Укам ёш бўлса-да, устачилик қилиб, пул топди. Онам ҳам қараб турмадилар. Хуллас, биргалашиб керакли маблағни йиғдик. Себзордан бир уйни мўлжалладим. Уй эгаси билан келишдик. Уйни кўрдим, яхши, хоналари кенг, шаҳар марказида жойлашган, таъмирга мухтож эмас. Аммо қўшнилари яхши эмас экан деб, онам кўнмадилар. Онамга: “Кўпқаватли уй бўлса, қўшниларни ҳам онда-сонда кўрсак, улар билан нима ишимиз бор. Ҳовли бўлса, бошқа гап эди” дедим. “Ёмон ҳамроҳдан ажралиб қутулиш мумкин, аммо ёмон қўшнидан кўчиб кетмасдан қутулиб бўлмайди. Қизим, ҳали ёшсан, кўп нарсани билмайсан. Яқинингдаги инсонлар яхши бўлса, хотиржам яшайсан”, дедилар. Кейин бошқа уй топдим. Уй шаҳар марказидан унча узоқ эмас, аммо бироз таъмирталаб эди. Асосийси, қўшнилар виждонли, инсофли жуда яхши инсонлар экан. Онам шу уйни оламиз деб туриб олдилар. Ҳозир янги уйимизни онамнинг номига расмийлаштириб келяпмиз”, деди.
Дугонам янги манзилини айтиб, боришимни тайинлаганча, бекатда тушиб қолди.
Ота-боболаримиз сафарга чиқишдан олдин йўлдош, уй сотиб олишдан бурун қўшни танла, деб бежиз айтишмаган. Гоҳида узоқ қариндошдан яқиндаги яхши қўшни минг чандон афзал бўлади, кунига ярайди. Бу фикрни тасдиқдловчи мисоллар ҳаётда кўп. Яхши қўшни йўғингизни тўлдиради. Эшигингизга совчи келса, айбингизни яшириб, фазлингизни оширади. Ёмон қўшни эса тинимсиз уруш-жанжал қилади, ҳовлингиздан бир гап қулоғига чалинса, кўчага ёяди. Ғийбат қилиб обрўйингизни тўкади. “Ҳовли олма, қўшни ол” деганлари нақадар тўғри. Аллоҳ барчамизни яхши қўшниларга рўпара қилсин.
Феруза СОЛИЕВА
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 102 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар