Сайт бўлимлари
Юриши арслондан ҳайбатли: У ким?
- Подробности
- Бўлим: Таълим
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” номли қиссасида шундай сўзлар бор: “Қўшиғинг энг аввало студентларга ёқдими, демак, машҳур бўлганинг шу”. Бугунги кунда чиқаётган хусусий газеталар ҳақида юқоридаги гапни сал ўзгартириб айтиш мумкин: яъни “Газетанг бозорчи аёллар қўлига (демакки, назарига) тушдими, бас, унинг харидоргир бўлгани шу!” Айниқса, олди-қочди воқеалар, чунончи, сериаллар ҳақида ёзиладиган, сканвордли газеталарнинг бозори чаққон. Газетачиларнинг яна бир эътирофи бор: сканвордлар содда бўлиши керак, акс ҳолда харидорнинг қизиқиши сўниб қолиши мумкин. Кўп газеталарнинг энг тепасига катта рақамлар билан ютуқлар миқдори ёзиб қўйилади. Сканвордлар эса назарингизда жуда оддийга ўхшайди. Дарров ечиб ташлашга чоғланасиз. Бунақада мухлисларга ютуқ пулларини тўлайвериб, газеталар касодга учрамайдими? Бунинг ҳам сири бор экан: совринли сканвордларнинг битта-иккита саволини жиндай мураккаброқ қилинса бас, шунда мукофот ёнингга қолиши тайин.
Бир куни бозорда ғалати савол-жавобга гувоҳ бўлдим: сканворд ечаётган картошкафуруш хотин ёнидаги эркакдан сўради:
— Аристотелнинг миллати нима? Тўртта ҳарф экан.
Эркак ҳеч ўйлаб ўтирмасдан:
— Швед бўлса керак. Ўзи физик олим бўлган, — дея жавоб берди.
Аёл ҳам: “Ия, тўғри келди”, деб “жавоб”ни ёзиб қўйди...
Мени бир савол ўйлантиради: майли, енгил-элпи, олди-қочдидан иборат “сариқ матбуот”ни бўлса-да, одамларимизнинг ўқигани яхшими ёки аксинчами?
“Одамнинг улуғлиги унинг бўй-басти билан ўлчанмаганидек, миллатнинг буюклиги сон-саноғи билан белгиланмайди. Ягона ўлчов — унинг маънавиятидир”, деган экан машҳур франтсуз ёзувчиси Виктор Гюго. Кўпинча “Билимли одам кўп пул топади”, дейишади. Аслида ҳам шундайми? Кўп пул ишлаш билимга боғлиқми? Буюк олим Алберт Эйнштейн бир умр моддий жиҳатдан, юмшоқ қилиб айтганда, “ўта камтарона” яшаган экан. Қолаверса, бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Жуда ғалати, шундай эмасми? Бунинг устига инсон касбий маҳоратда етук ёки илм-фанни чуқур эгаллаши билан маънавиятли бўлмаслиги ҳам мумкин экан. Йўқса, юнон донишманди Арастунинг мана бу гапини қандай изоҳлаш мумкин? “Билим бобида жуда илгарилаб кетиб, маънавият бобида ортда қолган одам олдинга эмас, орқага қараб кетаётган бўлади”.
Демак, маънавият — бу ҳар соҳада етуклик демакдир.
Баъзи инсонлар яхши мутахассис бўлиши мумкин, аммо ўз фикрларини ёзма баён қила олмайди. Улар ўз камчиликларини: “Биз филолог эмасмиз, ёзув-чизув уларнинг иши”, деб оқлашга уринадилар. Бу ҳам одам маънавиятидаги бир кемтиклик саналади.
Маънавият инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракатида, сўзларида акс этиб туради. Бу ҳақда қадимги Хитой ҳикматида шундай дейилади: «Руҳи уйғонган кишилар сўзи назокатлидир. Донишмандлар сўзи содда. Муносиб кишилар сўзи аниқ-тиниқ. Чакана одамлар нутқи кўп сўзли. Паст одамлар нутқи зерикарли». Буни ҳаётда жуда кўп кузатганмиз: баъзи устозларнинг маърузаси аввалидаёқ одамни уйқу босса, баъзиларида эса қизиқишнинг зўридан кўзларимиз чарақлаб кетади. Яна айтадиларки, “Китоб ўқишдан аввал ўз қалбингни поклаб ол. Йўқса, китобдаги ҳикматлар билан ўз камчиликларингни “суваб” юборишни истаб қоласан; бирор эзгу фазилатни билиб олиб, ўзинг учун фойдани кўзлай бошлайсан”.
Демак, “Ҳамма ҳам Устоз бўлавермайди”, деган гапда ҳам ҳикмат кўп экан. Ҳаттоки, “Пед. академия”ни икки марта битирганда ҳам! Устоз энг аввало етук маънавиятли бўлмоғи лозим. Шундагина унинг айтган ўгитлари шогирд қалбидан мустаҳкам жой олади. Агар устоз маънавиятсиз бўлса, сўзда ва амалда бошқа-бошқа бўлса, бундайларга нисбатан халқимизда: “Устознинг айтганини қил-у, қилганини қилма”, деган мақол бор. Дейлик, ўзи порахўр бўлса-ю, “Чироқларим, ҳалол бўлинг”, дея уқтирса, унинг ўгити бетаъсир бўлар экан!
Буюк аллома бобокалонимиз аз-Замахшарий шундай деганлар: “Тўғри ва ҳақ йўлдан бораётган одамнинг қадам ташлаши арслоннинг юришидан ҳам ҳайбатлироқдир”. Во ажабо, шундай экан, бизга яна нима керак?! Келинг, Шарқ халқлари маънавиятининг дурдонаси бўлган мана бу фикрларга ҳам қулоқ осайлик: “Кўпинча инсон тирикчилигини ўтказиш, оилани тўйдириш учун нолойиқ йўлларга киришга ҳам мажбур бўлиб қолиб, расво бўлади. Шу равишда у дунёни ҳам, бу дунёни ҳам қўлдан бериб қўяди. Шўроб жойда битган, ҳар ким шохини эгиб, синдириб кетган дарахт ҳар кимдан туртки еб, дўстга зор бўлган камбағалга ўхшайди. Камбағаллик энг катта бахтсизлик ва зўр мусибатдир. Муҳтожлик одамни ҳаммага душман, беҳаё қилади, инсоф ва мурувватини қўлидан олади, қувват ва идрокини заифлаштиради. Муҳтожлик гуноҳ ва фасод манбаидир. Кимки камбағаллик ва муҳтожликка тушса, унинг шарми, обрўси ҳам кетади. Ҳаёни қўлдан берган одам кек сақлайдиган ва сўкинадиган бўлади, ғам пардаси унинг ақлини қопла
йди, фаросати, зеҳн-закоси озаяди. Бундай бахтсизликка мубтало бўлган одамнинг бутун қилган иши, сўзи ҳаммага ёмон кўринади, берадиган маслаҳатлари ўзига зиён етказади. Илгари уни яхши деб юрган дўстлари энди ёмон одам деб ҳисоблайдилар, бошқаларнинг гуноҳини ҳам унга тўнкайдилар. Бойлар айтганда мақтовга сазовор бўлган сўзни камбағал айтса, уни нафрат ва таъна билан қарши оладилар. Агар камбағал шижоат кўрсатса, уни қўпол ва нодон дейдилар, сахийлик қилса, исрофгар дейдилар, мулойим бўлса, қўрқоқ дейдилар, ҳикматли сўзлар айтса, сергап деб, хомуш ва сокин ўтирса, тилсиз ҳайвон дейдилар. Хуллас, бундай йўқсилликдан ўлим яхшироқдир.
Илон оғзига қўл тиқиб заҳар олмоқ ёки оч шер олдидан гўшт олиб қочмоқ номард одамдан бир нарса сўрагандан осондир.
Дебдурларки, соғайиш эҳтимоли бўлмаган хасталик, висол умиди бўлмаган ҳижрон, умрбод ғариблик — йўқсиллик ва тиланчиликдан яхшидир.
Кўпинча инсон уялганидан ёки иззат-нафси кучлилигидан камбағал ва ночор эканлигини айта олмайди. Муҳтожлик зўр бўлса, номусли одамни ғам охирида хиёнатга, халқнинг молига қўл чўзишга мажбур этади. Олимлар дебдурларки, “Индамаслик — ёлғон гапиришдан, дудуқланиш — сўкишдан, камбағалликка чидаш — ўғрилик билан мол тўплашдан яхшидир”.
Боғланиб, сандиққа солинган шер ўз кучини йўқотмагани каби, илм ва ҳунар эгаси ҳам бадавлат бўлмаса-да, ўз иззат-ҳурматини йўқотмайди. Аксинча, итнинг бўйнига олтин занжир боғланса-да, ҳамма жойда ҳаром ҳисоблангани каби истеъдодсиз, саховатсиз давлатманд ҳам нафратга дучор бўлади”.
Мен буларни нега эсладим? Бир ҳадис туфайли: “Ҳикматли сўз — мўмин кишининг мулкидир. Уни қаердан топса, ўзлаштириб олишга ҳақлидир”. Шуни сизга ҳам илиндим...
Дилфуза Мавлонова,
ФарДУ талабаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 47 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар