1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳаловат кўчаси. Тоҳир Малик

Дунёдаги одамларнинг бармоқ излари сира бир-бирига ўхшамайди. Тақдирлар, бахту ташвишлар ҳам шундай. Одатда дуо қилинса ёки тилак тиланса «Бахтли бўлинг», дейилади. Бировга ҳеч қачон ташвиш умид қилинмайди. Чунки у чақириққа мухтож эмас.  Бахтга соя ташлаб илашиб юрувчи ташвиш истаган пайтда, истаган хонадон эшигига ўзига хос кўринишда бош суқаверади. Инсон умри давомида кўпроқ бахтидан маст бўладими ё ташвиш уммонида сузадими? Бу саволга бир хилда жавоб бермоққа, назаримда, ҳеч кимнинг  тиши ўтмаса керак. Аммо бахтлар ва ташвишларнинг бармоқ излари каби турлича бўлиши аниқ.
Дунёда кўчалар кўп, оилалар унданда кўпроқ. Биз кичкинагина кўчага бир назар ташлашни ният қилдик.  Бунда ҳар бир оила ўз қувончидан фақат ўзи масрур бўлмайди. Биринчи галда қўни-қўшнилар билан баҳам кўрмаса, бахти татимайди. Қайғу юкини ҳам бир ўзи кўтармайди. Кўнгил дардига энг аввал қўшни малҳам қўяди.
Бу кўчанинг номи ҳам қизиқ: бировлар “берккўча” дейди, “халтакўча”, “туваккўча”, “гумбазкўча” дейдиганлар ҳам бор. Кўча адоғида яшовчи Тўлан оқсоқол осойишталикни назарда тутибми, “Ҳаловат кўчаси” деб атаган. Кўпчиликка шу ном маъқул.  Қўшниларнинг ҳар бири бир дунё. Лекин буларни боғлаб турадиган бир робита бор – уни меҳр-оқибат дейдилар. Сиз кўп юртларни кезгансиз, аммо бундай кўчани, бундай қўшниларни, бундай меҳр-оқибатни кўрмагандирсиз-а? Тўғри, ҳар бир юртда турли туман кўчалар кўп, уйлар кўп, унда ҳам ҳеч ким ёлғиз яшамайди, атрофида қўни-қўшнилари бор. Ўзларига яраша меҳр-оқибат ҳам бордир... Лекин бизники бошқача... Шунданмикин, дейман, бизнинг кўчаларимиз осмонида саодат қуёши чарақлаб туради.
Кўча муюлишида жойлашган Ризаевнинг хонадони бир неча кундан бери беҳаловат. Бу оиланинг ёлғиз ўғли туфайли қўни-қўшниларнинг ҳам осойишталиклари бузилган.  Шукрки, беҳаловатлик кўп давом этмади, ўсмирлик шўхлиги фожиа билан тугамади.

Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ