1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир!

 

 

 

Ишни Аллоҳга топшириш, унга таваккул қилиш, унинг ваъдасига ишониш, қилган ишларига рози бўлиш, у ҳақда чиройли гумон қилиш, енгилликни ундангина кутиш иймоннинг энг улуғ самаралари ва мўъминларнинг энг буюк сифатларидандир. Мўъмин қачонки чиройли оқибатдан хотиржам бўлса, барча ишларида роббисига суянса Аллоҳ тарафидан сақлашлик, васийлик, кафиллик, қўллаб қувватлаш ва нусратни топади.

Бошингни қўй, бемалол ухла,
Писанд эмас сенга хавф-хатар.
Агар Аллоҳ азза ва жалла,
Ҳимоясин сенга қаратар

Иброҳим ас оловга отилганларида  “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!” дедилар, шунда Аллоҳ оловни салқин ва омонлик қилиб қўйди. Расулуллоҳ ва саҳобаларга кофирларнинг қўшинлари ва бутпарастларнинг гуруҳлари таҳдид солганда Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир! дедилар ва Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир”.
Инсон бир ўзи воқеа-ҳодисалар билан курашишга, бахтсизликлар билан урушишга, балолар билан олишишга қодир эмас, чунки у заиф ва ожиз қилиб яратилган. Лекин у роббисига таваккул қилса, ишларини унга топширсагина хотиржам бўла олади, бу ҳақир бандага мусибатлар ҳамла қилиб турганида, бахтсизликлар ўраб олганида бундан бошқа чораси ҳам йўқдир.
وَعَلَى اللّهِ فَتَوَكَّلُواْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ (23) سورة المائدة
“Агар мўъмин бўлсангиз, “Аллоҳга таваккал қилингиз” ,-дедилар”.(Моида 23)

Эй ўз нафсига насиҳат қилмоқчи бўлган инсон қувватли, сени бахтсизликлардан қутқариши, кулфатлардан чиқариши учун беҳожат ва қудрат эгаси бўлган зотга таваккул қил, шиорингни ва уст-бошингни “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир!” қилгин, агар молинг камайиб кетса, қарзинг кўпайса, маблағинг қуриб қолса, фойдаларинг йўқолса, “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир!”  деб нидо қил
Агар сенга касаллик ҳужум қилса, заифлик назар ташласа, балолар икки баробар келса, “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир!” дегин. Агар душмандан хавсирасанг, золимдан қўрқувга тушсанг,  бахтсизликлардан ташвишлансанг, “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя.У зот энг яхши ишончли вакилдир!”  деб ҳайқир.
وَكَفَى بِرَبِّكَ هَادِيًا وَنَصِيرًا (31) سورة الفرقان
“Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур”. (Фурқон 31)

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 847 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ