Сайт бўлимлари
Супермаркетларнинг найранглари
Агар сиз ҳафтада бир марта супермаркетга кириб “бозор” қилишга одатланган бўлсангиз-у, сотиб олаётган нарсаларингиз борган сари озайиб, харажатларингиз кўпайиб кетаётган бўлса, бу сизнинг тежамкорлик хусусиятларингизни йўқотиб, исрофгарлар қаторига кириб қолаётганингизни англатмайди.
Эҳтимол, сиз супермаркет найрангларининг қурбонига айланиб қолган бўлишингиз мумкин.
Қонунни бузмаган ҳолда ҳаридорни “шиладиган” усуллар етарлигидан ортиқ. Қуйида шунақанги услублардан баъзиларини мисол қилиб ўтмоқчимиз.
Махсус нарх (“алоҳида таклиф”, “махсус акция”) ҳаридорларни жалб этишнинг усули, одатда пештахтанинг энг кўринарли ерига қўйилади. Гап шундаки, бу нарх товарларнинг фақат битта турига тегишли (мисол учун, фақат апельсин шарбати ёки қандайдир пушти рангли тирноқ бўяйдиган лак учун) бўлган ҳолда стендда бир нечта вариантлар қўйилади. Ўз-ўзидан, рағбатлантирилган ҳаридорлар саватга икки баробар қиммат бўлган олма шарбатини ва тўқ қизил рангдаги локни ҳам ташлайдилар.
Гўшт ўрнига муз. Музлатилган маҳсулотлар сотиб ола туриб, кесилган бўлакларни синчиклаб текшириб олинг – кўп ҳолларда балиқ ёки гўштнинг тенг ярми муздан иборат бўлади.
Ўрамнинг вазни. Сўнгги 2-3 йил давомида ёрма, шакар, ун каби маҳсулотларнинг ўрамдаги вазни 900 ёки 850 грамм эканлигини кўриш мумкин, ҳолбуки ўнлаб йиллар давомида бунақа ўрамларнинг вазни 1 кило бўлиб келган. Шу билан бирга, ўрамнинг кўриниши одатдагидек, нархи ҳам пасаймаган.
Тўрттасининг нархига битта. Блокларда сотиладиган маҳсулотларнинг (йогурт, печенье ва ҳоказо) нархига эътибор қаратинг. Одатда нарх кўрсаткичларда битта бутун блокнинг нархи қўйилади (мисол учун 1Х4), кассада эса кўп ҳолларда тўрт баробар ҳисобланади.
Тарозидан уриб қолиш. Ўрамларга солинган товарларнинг вазнини назорат тарозиларида текширишни одат қилиб олинг (Қонунга мувофиқ, назорат тарозилари ҳамма ерда бўлиш шарт!). Баъзида фарқ 50-200 граммни ташкил этиши мумкин.
Яна битта “алдов” вазни тортилиб сотиладиган озиқ-овқатга алоқадор – мева, сабзавот, ширинликлар, салатларда нарх 100 грамм учун кўрсатилади, бунга ҳамма одатланганку. Шу билан бирга, “100 грамм” ёзуви майда шрифт билан нарх кўрсаткичнинг бир бурчагига ёзиб қўйилган бўлади. Расман ҳеч ким ҳеч қанақа қоидани бузгани йўқ. Бироқ ҳаридор бу нархда гўё бир килограмм товар сотиб олаётгандек ҳис этади ўзини.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 73 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар