1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Зарур сифат

Қуръони каримда бундай амр қилинган: "Адолатли бўлинг! Адолат тақвога яқиндир" (Моида, 8).
Адолат инсон камолоти учун зарур бўлган сифатлардан бири. Адолат бор жойда жабр ва адоватга ўрин қолмайди, иноқлик ва бирдамлик, юрт обод, халқ тўқ бўлади. Уламолар адолатни дунё тўкислигининг олти шартидан бири дейишган.
Адолат тўғриликдир, ҳақдан оғмасликдир.
Инсон аввало ўзига адолатли бўлиши, сўнг бошқаларга адолат кўрсатиши лозим. Зеро, ўзига адолатли бўлмаган киши бошқаларга адолат кўрсатолмайди.
Ҳукамолар киши ўзини яхшиликларга ундаса, ёмонликлардан қайтарса, барча ҳолларда ҳаддан ошмаса ва камчиликка йўл қўймаса, ўзига нисбатан адолатли бўлади, дейишган.
Кишининг бошқаларга нисбатан адолатли ҳисобланишини ҳукамолар бундай баён қилишган:
Кишилар бир-бирига нисбатан мавқе жиҳатидан юқори, паст ё тенг бўладилар. Шахснинг ўзидан пастдагиларга осонлик туғдиришга ҳаракат қилиши, қийинчиликларни кетказиши, зўравонлик қилмаслиги ва ҳақни исташи уларга адолат қилгани бўлади. Унутманг: бошлиқ адолат қилишни истама-са, қўл остидагилари бўйинсунишни истамайди.
Шахснинг ўзидан юқоридаги кишига адолати унга чин кўнгилдан итоат қилиши, ёрдамини аямаслиги, садоқат кўрсатиши билан бўлади.
Димоғдор, одобсиз бўлмаслик ва озор етказмаслик шахснинг ўзига тенг кишиларга адолатидир.
Қайтарамиз: адолат тўғриликдир, ҳақдан оғмасликдир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган: "Аллоҳ таоло сизга буюрганидек тўғри бўлинг!" (Ҳуд, 112).

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Ҳозир сайтимизда 36 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ