Сайт бўлимлари
Бундай никоҳга йўл йўқми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 02 Август 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Сиздан ҳаётимдаги ҳозирги вазиятни шаръий ҳал этишда ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бир инсонга меҳрим баланд. У киши юролмайдилар, аммо оилани боқишга қодирлар. Бизнинг турмуш қуришимизга ота-онам қарши бўлиб, бу шаръий никоҳ тенглигига мос эмас, дейишмоқда. Соғлом қизнинг бундай йигит билан оила қуриши шаръий никоҳ тенглигига зидми?
ЖАВОБ: Бу саволда зикр қилинганларнинг икковларига ҳам эҳтиромимни изҳор қиламан. Шу билан бирга, ота-оналари оила кўрганлари сабабли бу масалани ёшлардан кўра яхши билишлари ва ўз жигаргўшаларига бу борада ёмонликни раво кўрмасликларини ҳам эслатиб қўймоқчиман. Чунки никоҳ боғланиши фақат эр ва хотиннигина эмас, балки уларнинг оилаларини ҳам боғлайди. Ҳар икки тарафда ҳам уларга аралашадиган янги аъзо пайдо бўлади. Бу аъзо уларнинг сиридан ва ички муомалаларидан хабардор бўлади. Шунинг учун ҳам, оила аъзоларининг ҳам никоҳда маълум ҳақлари бўлади. Бу каби масалаларни ҳамманинг розилиги билан ҳал қилган маъқул.
Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчалари бир- бирлари билан тенгдирлар. Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исми Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожаларига у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар. Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам, асли қул бўлган Усома ибн Зайдга текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари ҳабаший қул бўлган Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафоат – тенгликка диндан бошқа яна никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпгина оилаларг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлишса, никоҳ жоиз бўлаверади. Шу билан бирга, эр ўзининг тенги эмаслигини билмаган бўлса ёки унга тегишга мажбур қилинса, аёлнинг ушбу никоҳни бузишга ҳақи бор.
Никоҳда кафоатнинг эътибори борлигига Имом Аҳмад ва Имом Насаий ривоят қилган саҳиҳ ҳадис далилдир: «Бир қиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отам мени ўз акасининг ўғлига унинг мавқеини кўтариш учун берди, деди. У зот бу ишни ўша қизнинг ихтиёрига қўйдилар. Шунда қиз: «Батаҳқиқ, мен отам қилган ишга рози бўлдим. Лекин аёлларга бу ишда оталарининг ҳеч бир ҳақлари йўқлигини билдирмоқчи эдим», деди».
Имом Термизий ва Ҳоким Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али! Уч нарсани кечиктирма-гин! Намозни, ҳозир бўлганда; жанозани, тайёр бўлганда; турмушга чиқадиган қизни, тенги топилганда», деганлар (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар