Узоқ айрилиқ туфайли талоқ тушадими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 08 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Қизимнинг турмуш ўртоғи узоқ муддатли сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
ЖАВОБ: Йўқ, ундай эмас. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўлсаю, икки тараф бунга рози бўлса, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр-хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади, деган гап айрим саводсиз кишиларнинг шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун тарқатган нотўғри сўзидир.
Буларнинг ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким «Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, талоқ тушади», деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишининг хотинига «Сен талоқсан», дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди (Аллоҳ билувчидир).