1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида

Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?
Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин, тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир.
«Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромдир. Ҳоиза, нуфасо, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар».

Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан, Қуръон оятларини ўқиса бўладими?
Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан, шукр қилиш учун оятларни ўқисалар, жоиз.
«Саҳиҳ қавлга кўра ҳоиза, нуфасо, жунублар бир оят ва ундан озроғини қироат қилишлари ҳаромликда баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан, шукр қилмоқчи бўлиб, «Алҳамду лиллаҳ», деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал «Бисмиллах» деса, зарари йўқдир» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Сўзлашув мобайнида қисқа оятларни қўшиб гапириш баъзиларнинг одатига айланиб қолган. Ҳоиза ҳам одатдагидек, сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса, гуноҳкор бўладими?
Жавоб: Ҳоиза одатдагидек, сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса, гуноҳкор бўлмайди.
«Сўзлашув чоғида тилга ўрнашиб қолган қисқа оятларни қироат қилиш билан гуноҳкор бўлмайдилар» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Ҳоиза Мусҳафни ушлаши мумкинми?
Жавоб: Ҳайз, нифос, жунуб ҳолатида ғилофсиз Мусҳафни ушлаш жоиз эмас.
«Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Мусҳафни ушлаш. Ҳайз ва нифос кўрган аёлларга, жунуб ва бетаҳоратларга Мусҳафни ушлаш жоиз бўлмайди. Лекин ундан ажрайдиган ғилоф, қўшиб тикилмаган тери, халтача каби нарсалар билан ушлаш жоиздир. Мусҳаф билан бирга қилин! ан нарсалар билан ушлаш жоиз эмас.
Шу қавл сахихдир» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Ҳоиза ва шу кабилар Қуръонга қарасалар бўладими?
Жавоб: Ҳайз холатида Қуръоннинг ичига қараш жоиздир.
«Жунуб, ҳоиза ва нуфасоларнинг Қуръонга қараши макрух бўлмайди» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Болаларга Қуръондан таълим берувчи аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?
Жавоб: Болаларга Қуръонни сўзма-сўз ўқитади. Иккита сўзни бир қилиб ўқитмайди. Ҳижжалаб ўқитса ҳам жоиздир.
«Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжа-лаб ўқитиш ҳам макруҳ эмас» («Фатавои Ҳиндия»).
Лекин сўзма-сўз ўқиш фақатгина муаллималарга хос бўлиб, бошқалар, жумладан, ўқувчилар бундай қилиши жоиз эмасдир. Масалан, Қуръон ўрганиш учун муаллимга қатнаётган аёл ҳайз кўриб қолса, дарсини тўхтатиб туради. Бу ҳолатда фақат тинглаш мумкин, холос.
Савол: Қуръон ёдлаётган қизлар ҳайз кўриб қолсалар, нима қиладилар?
Жавоб: Ҳоизаларга Қуръонни овоз чиқариб тиловат қилиш жоиз эмас. Овоз чиқармай, хаёлан, ёддан ёки ушламай, қараб, овоз чиқармай ўқисалар жоиз. Овоз чиқармай ўқиш тиловат ҳисобланмайди.
Савол: Ҳоизалар қўлқоп билан Қуръонни ушлашлари мумкинми?
Жавоб: Ҳоиза қўлқоп билан ҳам Қуръонни ушлаши мумкин эмас.
«Ҳоиза, нуфасо, жунубларга кийиб олган кийими билан Мусҳафни ушлашлари жоиз эмас» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Ҳоизалар оғизларини чайиб Қуръон ўқишлари мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас.
«Жунуб киши Қуръон ўқиш учун огзини чайса ҳам, Қуръон ўқиши ҳалол бўлмайди» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Ҳоиза, жунуб, нуфасолар Мусҳафни ушлаб, бирор жойга олиб қўйиш керак бўлса, нима қиладилар?
Жавоб: Улар халтача, ғилоф, теридан бўлган нарсалар, рўмол каби нарсалар билан ушласалар бўлади.
Савол: Қуръон ёдлаётган қизлар ҳайз кўриб қолсалар, нима қиладилар?
Жавоб: Ҳоизаларга Қуръонни овоз чиқариб тиловат қилиш жоиз эмас. Овоз чиқармай, хаёлан, ёддан ёки ушламай, қараб, овоз чиқармай ўқисалар жоиз. Ово*з чиқармай ўқиш тиловат ҳисобланмайди.
Савол: Ҳоизалар қўлқоп билан Қуръонни ушлашлари мумкинми?
Жавоб: Ҳоиза қўлқоп билан ҳам Қуръонни ушлаши мумкин эмас.
«Ҳоиза, нуфасо, жунубларга кийиб олган кийими билан Мусҳафни ушлашлари жоиз эмас» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Ҳоизалар оғизларини чайиб Қуръон ўқишлари мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас.
«Жунуб киши Қуръон ўқиш учун огзини чайса ҳам, Қуръон ўқиши ҳалол бўлмайди» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Ҳоиза, жунуб, нуфасолар Мусҳафни ушлаб, бирор жойга олиб қўйиш керак бўлса, нима қиладилар?
Жавоб: Улар халтача, ғилоф, теридан бўлган нарсалар, рўмол каби нарсалар билан ушласалар бўлади.
«Ҳоиза, нуфасо, жунубларга кийиб олган кийимлари билан Мусҳафни ушлашлари жоиз эмас» («Фатавои Ҳиндия»),   
«Китобларда «енги билан ушлаш мумкин эмас» дейилгани иттифоқий қайддир, яъни енг ва эгнидаги кийимнинг бундан бошқа кисмлари билан ҳам ушлаш жоиз эмас» («Раддул мухтор»).
Савол: Қуръонда келган дуоларни, Фотиҳа сурасини дуо тарзида ўқиса бўладими?
Жавоб: Қуръон оятлари билан дуо қилишнинг зарари йўқ.
«Агар Фотиҳа сурасини қироатни касд қилмай, дуо тарзида ўқиса ёки дуо маъноси мавжуд оятлардан баъзисини ўқиса, бунинг зарари йўқдир» («Рад-дул мухтор»).
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунубга зикр, тасбеҳлар жоизми?
Жавоб: Тиловатдан ташқари истиғфор, салавот, дуо ўқиши жоиздир.
«Ҳоиза, нуфасо ва жунубларга дуолар ўқиш, уларни ушлаш, кўтариб юриш, Аллоҳ таолони зикр қилиш, тасбеҳ айтиш жоиздир» («Раддул мухтор»).
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунублар тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларини ушлашлари мумкинми?
Жавоб: Диний китобларни ушлашлари, ўқишлари мумкин.
«Мазҳабимиз имомлари бетаҳорат (жунуб, ҳоиза ва нуфасо) кишининг тафсир китобларини ушлашига ижозат берганлар. Қуръон оятлари кўп бўлиши ёки тафсири кўп бўлишини ажратмаганлар» («Рад-дул мухтор»).
Лекин «Ал фиқҳул исламий ва адиллатуҳ» китобида шундай келтирилган: «Агар китобнинг тафсири Қуръон оятларидан кўпроқ бўлса, ушлаш макруҳ бўлмайди, агар Қуръон оятлари кўпроқ ёки тафсири билан тенг бўлса, макруҳ бўлади».
Савол: Қуръонни овоз чиқармай, қараб ўқиётган ҳоиза ёки нуфасо варақларини очишда нима қилади?
Жавоб: Қалам, хасчўп каби нарсалардан фойдаланса бўлади.
Савол: Қуръондан имтиҳон топширишда ҳоизалар қандай йўл тутадилар?
Жавоб: Ҳоиза ёки нуфасо эканликларини ошкора айтадилар ҳамда имтиҳонни бошқа кунда топширадилар. Имтиҳон топшириш ҳаромни жоиз қилмайди.
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунуб «Асмаул Ҳусна» (Аллоҳнинг гўзал исм-сифатлари)ни ўқиш жоизми?
Жавоб: Жоиз. Беодобликка кирмайди.
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунуб оят ёзилган газета, журнал ва қоғозларни ушласа бўладими?
Жавоб: «Оят ёзилган жойидан бошқа жойларидан ушласа бўлади» («Зубдатул фиқу»),
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунуб оят ёзилган сувенирларни ушлаши мумкинми?
Жавоб: «Оят ёзилган жойидан бошқа жойларидан ушласа бўлади» («Зубдатул фиқҳ»).
Савол: Ҳоиза, нуфасо ва жунублар Қуръоннинг форс, шунингдек, ҳинд, туркий ёзувидаги нусхасини ушлашлари мумкинми?
Жавоб: Бундай ҳолатда Қуръоннинг араб тилидан бошқа тилдаги нусхасини ушлаш макруҳ саналади.

Савол: Ҳоиза ёки нуфасо ўзига Қуръон оятлари билан дам солиши мумкинми?
Жавоб: «Ҳоиза ва унинг ҳукмидагил арга Қуръоннинг тиловати жоиз эмасдир. Лекин уларни дуо, руқия тарзида ўқисалар, жоиз» («Аҳсанул фатаво»).
«Агар қироатни қасд қилмай, Фотиҳа сурасини дуо тарзида ўқиса ёки дуо маъноси мавжуд оятлардан баъзисини ўқиса, зарари йўқдир» («Раддул мухтор»)
Савол: Ҳоиза ёки нуфасонинг қучоғига бош қўйиб, Қуръон тиловат қилиш жоизми?
Жавоб: Жоиз.
Савол: Қизлар мадрасасидаги масжидга ҳоизаларнинг кириши жоизми?
Жавоб: Аслида ҳоизаларнинг масжидга кириши жоиз эмас. Лекин қизлар мадрасасидаги масжиднинг ҳақиқий масжид ёки масжид эмаслигида мулоҳазалар бор. «Қуня» китобининг соҳиби: «Мадраса ахди ташқаридан келадиган одамларга мадрасанинг ичидаги масжидда намоз ўқишни ман қилмасалар, у жой ҳам масжид ҳисобланади», деб айтганлар. Бундан келиб чиқадики, агар у ерга ташқаридаги одамларнинг кириши ман қилинадиган бўлса, масжид ҳукмида бўлмайди.
«Ҳайз кўриш масжидга киришни ман қилади, шунингдек, жунублик ва нуфасолик ҳам. «Масжид» дейилиши билан масжид бўлмаган ҳайитгоҳ, жанозагоҳлар бу ҳукмдан чиқиб кетади. «Қуня» китобининг соҳиби: «Мадраса аҳли ташқаридан келадиган одамларга мадрасанинг ичидаги масжидда намоз ўқишни ман қилмасалар, у жой ҳам масжид ҳисобланади», деб айтганлар» («Баҳрур-роиқ»).

Пошшахон Эшонхон қизининг
"Аёл - мўътабар зот. Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар" китобидан